26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тезкор штаб шайлиги кучайтирилмоқда

Мамлакатимизда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилингач, Туркистон вилояти ҳокимлиги қошида тезкор штаб тузилган эди.

Вилоят полиция департаменти шахсий таркибининг фаолияти қатъий тартибга кўчирилди. Бундан мақсад – жамоат тартибини сақлаш. Натижада вилоятимизда муҳим стратегик аҳамиятга эга, алоҳида муҳофаза қилинадиган объектлар, шунингдек, транспорт фаолиятини таъминлайдиган иншоотлар тўлиқ кузатувга олинди.

Нур-Султан, Алмати ва бошқа шаҳарлардан келган фуқароларни, транспорт воситаларни текшириб ўтказиш мақсадида Тулкибош туманида “Шақпақ”, Кентов шаҳрида “Саврон” куну тун ишлайдиган блок-постлари ўрнатилиб, текшириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда бекатлардан 13296 автотранспорт ва 35976 киши текшириб ўтказилган. 

Фавқулодда ҳолат туфайли йирик савдо ўринлари 10.00дан 18.00гача, бозорлар 11.00дан 17.00­гача ишламоқда. Тамаддихона ва ошхоналар 18.00гача мижозларни қабул қилмоқда. 18.00дан 22.00гача овқатлар буюртма асосида уйларга етказиб берилмоқда.

2020-03-28, 01:03 555
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.