26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Агрохўжаликлар эътибордан четда қолмайди

Сайрам туманига махсус иш сафари билан борган вилоят ҳокими Ў. Шўкеев деҳқонлар билан учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Минтақа раҳбари уларни саросимага берилмай, фақат расмий манбалардан олинган ахборотларгагина ишониш кераклигини таъкидлади.

– Хўжаликлар эътибордан четда қолмайди. Юртимиздаги фавқулодда вазият қишлоқ хўжалиги соҳасининг оқсашига йўл қўймаслиги керак. Аксинча, тармоқ фаолиятини кучайтириши лозим. Давлат ёрдам беради. Қўшимча эҳтиёжлар туғилса, кўриб чиқамиз. Бугунги вазият маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини орттириш учун улкан имкониятлар яратади. Минтақада озиқ-овқат маҳсулотлари захираси етарли, нархни асоссиз оширишга йўл қўйилмайди. 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш учун йилига 2-3 мартадан ҳосил олишни давом эттирамиз, дейишди деҳқонлар. 

Ҳоким бир нечта агрохўжаликни оралаб кўргач, сайрамлик миришкорлар меҳнатидан мамнун бўлди. 

Ҳар қишлоқ округида йилига бир неча марта ҳосил олаётган, янги технологиялардан кенг фойдаланаётган товар етиштирувчилар рўйхати тузилган. Айни пайтда бундай хўжаликлар сони 100дан ошади ва улар 145,8 гектар майдонда фаолият юритмоқда. Туманда 100дан зиёд кичик ва катта иссиқхона бор. 

Ў. Шўкеев Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон мамлакатларига маҳсулот экспорт қиладиган омихта ем ишлаб чиқарадиган завод фаолияти билан танишгач, унинг жамоасига муваффақият тилади. 

Сўнг Кўлкент қишлоқ округидаги муҳандислик-коммуникация тизими ўтказилаётган қурилиш майдончасига борди. Бу ерда сув ва электр таъминотига оид лойиҳалар иши билан танишди.

2020-03-28, 01:17 648
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.