26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Биргаликда енгамиз!

Ҳурматли шаҳарликлар!

Барчангизга маълум, бугунги кунда элимизда хавфли коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 124га етди. 

Афсуски, куни кеча Нур-Султан шаҳрида бир бемор вафот этди. Шимкентлик икки фуқаро ҳам ушбу дардга чалиниб, шаҳар юқумли касалликлар касалхонасида даволанишмоқда, соғликлари қониқарли. Улар билан алоқада бўлган 26 одам карантинга ётқизилиб, тест-таҳлиллари олиниб, натижаси кутилмоқда. Бу икки бемор истиқомат қилган Абай тумани “Мустақилликка 20 йил” аҳоли манзили инфекциянинг таралишини чеклаш мақсадида 14 кунга ёпилди.

Шунингдек, шаҳардаги автовокзаллар ва бекатлар ҳамда болалар боғчалари фаолияти тўхтатилди.

ҚР Президенти қошидаги Фавқулодда вазият тартибини таъминлаш бўйича Давлат комиссиясининг розилигига мувофиқ, Шимкент шаҳрида 28 март куни тунги соат 00.00дан бошлаб, қўшимча чеклаш чоралари жорий қилинади:

* Шимкент шаҳар аэропорти, темирйўл вокзали фаолияти, авиа ва темирйўл қатновлари тўлиқ тўхтатилади; автомашина бозорлари, озиқ-овқат ярмаркалари, мобил телефон дўконлари ёпилади;

* шаҳар фуқаролари ва меҳмонлари, тижоравий ва нотижоравий мулк шаклидан қатъиназар, барча жойларда, уйларда шахсий, оилавий, хотира маросимлари ҳамда бошқа тантаналарни ўтказиш ман қилинади;

* барча савдо иншоотлари ўз маҳсулотлари ва хизматларини сотишни онлайн тартибга ўтказади. Рухсат этилган савдо иншоотларига келувчилар ва сотувчилардан тиббий ниқоб тақиш талаб қилинади ҳамда дезинфекциялаш чоралари кучайтирилади;

* мол бозорлари фақат якшанба куни соат 11.00дан 17.00гача ишлайди. Умумий овқатланиш ўринлари (тамаддихона, ресторан ва бошқалар) хизматини соат 10.00дан 18.00гача чеклаш жорий этилади. Овқатланиш жойлари мижозларнинг тана ҳарорати ва қўллари санитария тартибида тозаланишини назорат қилиш учун жавобгар;

* Шимкент шаҳри ҳудудига кечки соат 21.00дан эрталабки 7.00гача автомашиналар ва фуқароларнинг кириши ва чиқиши тақиқланади. Бу транзит автомашиналар ва озиқ-овқат ташийдиган машиналарга тегишли эмас. Шаҳардаги жамоат транспорти қатнови 6.00дан 21.00гача чегараланади.

Ҳурматли ҳамюртлар, ушбу чоралар сизларнинг хавфсизлигингиз учун қабул қилинди. Шунинг учун синовли лаҳзаларда бир-биримизни тушуниб, сабрли бўлайлик ва тартибга бўйсунайлик.

Биргалашиб бу қийинчиликни енгишимизга ишонаман!

М. АЙТЕНОВ, Шимкент шаҳри ҳокими, 2020-03-28, 01:47 511
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.