26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дард айтиб келмайди...

Коронавирус муаммоси бутун дунё бўйлаб кезаётган бугунги пайтда Шимкент шаҳри бош имоми Бақтибай Қидирбайули ҳам мурожаат қабул қилиб, дарддан сақланиш ва даволаниш чораларидан огоҳ этди: 

 – Дард айтиб келмайди, деганларидек, коронавирус касаллигининг тўсатдан тарқалиши муносабати билан мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилинди. Афсуски, ушбу инфекциянинг шиддат билан тарқалиши кучли саросима туғдирмоқда. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти  мазкур балони пандемия деб эълон қилди. Пандемия ибораси жаҳон бўйлаб тарқаладиган, одамдан одамга тез юқадиган, ўлим ҳолатини келтириб чиқарадиган хавфлик касалликка нисбатан ишлатилади. Коронавирус инфекцияси жуда тез юқадиган, хавфли касаллик. Шундай дард Қозоғистонга, шу жумладан, Шимкент шаҳрига ҳам етиб келди. Бош муфти Науризбай Тағанули Қозоғистон халқини сабрли бўлишга даъват этиб, мурожаат йўллади, махсус фатво чиқарди. Шу муносабат билан Шимкент шаҳридаги вакиллик ҳам диний арбоблар билан маслаҳатлашиб, ўз мурожаатини тайёрлади. 

Биринчидан, Ислом динининг асосий йўналишларидан бири – инсон саломатлигини сақлаш. Бунинг учун дарднинг олдини олиш ва даволаш усулларига жиддий эътибор қаратиш лозим. Имон – тозалик. Исломда тозалик – фақат ибодат ёки савоб иш эмас, балки мажбурий шартдир. Таҳорат, намоз одамни ҳар томонлама ифлосликлардан сақлайди. 

Иккинчидан, бемор одам билан мулоқот қилмаслик, яъни карантин. Бу – Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннати. Карантинни бугунги тиббиёт ҳам тавсия этмоқда. 

Учинчидан, хатарли вирус тарқалишига сабаб бўладиган барча амаллардан сақланиш. Ҳаттоки қўл бериб саломлашишдан ҳам. Умрага бориш, масжидларда жамоат бўлиб намоз ўқиш, диний ваъз ва дарсларда қатнашиш вақтинча тўхтатилади. Шариат бўйича, масалан, қаттиқ шамол бўлса, кучли ёмғир ёғса, қаҳратон совуқ бўлса ҳам масжидда намоз ўқимасликка рухсат берилган. 

Тўртинчидан, жамоат жойларига бормаслик. Тўй-ҳашамлар, худойилар ва бошқа маросимларни вақтинча тўхтатиш.

Ҳатто жанозада ҳам марҳумнинг яқинларигина қатнашиши, кўпчиликнинг йиғилмаслиги талаб этилмоқда. Азадор уйларда таом тайёрланиб, меҳмон кутиш – гуноҳ. Пайғамбаримиз (с.а.в) маййит билан овора бўлган оилаларга қўни-қўшни, қариндош-уруғлари овқат тайёрлаб чиқаришини буюрган. Шунинг учун динимиз талабларига кўра, аза тутаётган оилаларга ўз маблағидан таом тайёрлаб, дастурхон тузамасликни тавсия этамиз. Бунинг учун маййит чиққан хонадон аъзоларини танқид қилиб, айблашдан йироқ бўлайлик.

Бешинчидан, маҳаллий ижро органлари томонидан қабул қилинаётган барча чора-тадбирларга бўйсуниб, шундай қалтис вазиятда тадбиркорларни эл-юрт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа керакли молларнинг нархини кўтармасликка даъват этамиз.

Бу тадбирлар, энг аввало, карантин ҳолатида ўта зарур бўлган чоралардир. Иншааллоҳ, фавқулодда вазият бекор қилингач, вазият яна ўнгланади. 

Дуо-фотиҳада бўлиб, барчамиз Аллоҳдан паноҳ сўрайлик, мўйсафид отахонларимиз, мўътабар онахонларимиз дуо қилиб, хавфли дарддан тезроқ қутулишни, беморларга шифо беришни сўрасинлар.

 

 Н. МАВЛОНОВА.

2020-03-28, 01:49 500
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.