26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иллат назорат остида

Бугунги кунда коронавируснинг олдини олиш борасида Тўлебий туманида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жамоат транспортида ҳаракатланувчи фуқароларимиз орасида ушбу вирус тарқалишининг олдини олиш учун автобусларда санитария ишлари бажарилмоқда. 

Бундан ташқари жамиятга бириктирилган ҳар бир йўналишдаги автобус ҳамда йўналишли таксилар белгиланган тартибда зарарсизлантирилмоқда.

«Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортида ҳаракатланаётганда ортиқча ваҳимага берилиш ёки ундан фойдаланмаслик керак, деган фикрдан йироқ бўлинг. Шунчаки, жамоат жойларида гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилинг ва тозаликка эътиборли бўлинг!» деб ёзилган эслатмалар ҳар бир бекатда йўловчиларни огоҳлантирмоқда.

– Тиббий кузатувдаги фуқароларимиз вақт-вақти билан термометриядан ўтказилмоқда, ниқобларни ўз вақтида алмаштириш ва хоналарни шамоллатиш ҳамда намли тозалаш ишларининг ўтказилиши малакали эпидемиологлар томонидан назоратга олинган, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари С. Дуйсебаев. – Шунингдек, дезинфектор мутахассислар томонидан кунига икки маҳал ётоқхоналар, ваннахоналар ва ошхоналар зарарсизлантирилмоқда. Юқумли касалликлар шифокорлари томонидан икки маҳал тиббий кўрик ўтказилмоқда. Фуқаролар орасида тана ҳарорати меъёрдан кўтарилган ва коронавирус инфекцияси белгилари мавжуд фуқаролар аниқланмади.

Б. ДЎСМАТОВА, 2020-03-31, 02:07 627
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.