26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ниқоб текин тарқатилмоқда

Жаҳонни саросимага солган коронавирус мактаб ўқитувчилари ва одамларни анча фаоллаштирди. 

Тулкибош туманидаги 10та йирик мактабда кичик цехлар очилди. Шундай қилиб, туман раҳбарияти таълим муассасаларидаги меҳнат ўқитувчилари ёрдамида тиббий ниқоб тикишни йўлга қўйди. Хайрия тадбирига киришган ўқитувчилар ва техник ходимларга маҳаллий фуқаролар ва кўнгиллилар ёрдамга келишди. Туманга хизмат сафари билан келган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев мактабда очилган цехда ҳам бўлди. 

Бир неча марта ишлатишга бўладиган ҳимоя воситаларини тикиш учун таълим муассасаларида 200та тикув машинаси ўрнатилган. Асанбай Асқаров номидаги ўрта мактаб директори Шакир Айнақулов тиббий ниқоб тикишга муаллимларнинг ўзлари ният билдириб, ёрдамлашганини айтди. 10 жойда очилган кичик цехларда бир кунда 10 мингтача ниқоб тикилмоқда.

Тулкибош тумани раҳбарияти бу тадбирга ҳомийларни ҳам жалб этмоқда. Барча ҳимоя воситаларини маҳаллий кам таъминланган оилаларга бепул тарқатиш кўзда тутилган. Ниқоблар учун зарур 

хомашё шу ердаги савдо дўконларидан сотиб олинган. Уларнинг сифати ва талабга мувофиқлигини махсус соҳа мутахассислари назорат қилиб турадилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-31, 02:28 617
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.