26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ташкилий ишлар юқори савияда

Туркистон вилоятида “COVID-19” инфекциясига чалинган беморларни даволайдиган 2та шифохона тахт қилиб қўйилди.

Вилоятимизда бу иллат тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда. Бундай беморларни ётқизиш учун инфекцион стационарларда 100 ўрин тайёрлаб қўйилди. Шунингдек, коронавирус инфекцияси аломатлари кузатилган беморларни ётқизиш, ташҳисини аниқлаш учун 240 ўринли провизор госпиталларини тайёрлаш кўзда тутилган. Буни вилоят соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи С. Жамалова маълум қилди.

Унинг айтишича, барча туман ва шаҳарлардаги юқумли касалликлар бўлимлари шай ҳолатга келтирилган. Бугунги кунда касалланганлар билан алоқада бўлганларни карантинга олиш учун ҳудудда 505та ўринга эга обсервация маркази ҳам тахт қилиб қўйилди. 

– 52 шифокор, 138 ўрта, 147 кичик бўғин тиббиёт ходими таъкидланган стационарларда фаолият юритади. Шунингдек, ҚР Соғликни сақлаш вазирлигига керакли 24 шифокор, 5 ўрта, 5 кичик бўғин тиббиёт ходими тўғрисида маълумот берилди, – деди вилоятнинг бош шифокори.

Барча тиббиёт муассасаларида коронавирусни аниқлаш, ташҳис қўйиш ва даволаш мавзуларига бағишланган семинарлар ўтказилди. Уй карантинидаги фуқаролар қатъий назорат қилинмоқда.

ҚР Ҳукуматининг захира жамғармасидан ажратилган маблағ ҳисобидан вилоятга 165900та тиббий ниқоб етказилди. Шундан 81000 донаси тиббиёт муассасаларига таратилди, қолгани марказлаштирилган омборда сақланмоқда. Тиббиёт муассасаларида бир сафарлик ниқоблар харажатларини камайтириш мақсадида кўп бора қўлланиладиган 77000 дона ниқоб тикилди. 

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 26 мартгача бўлган маълумотга кўра, Туркистон вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар аниқланмаган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-03-31, 02:40 221
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.