26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлиги мустаҳкам мамлакат – дардни бирга енгади!

Туркистон вилоят маслаҳатининг котиби Қайрат Балабиевнинг халққа 

МУРОЖААТИ

Ҳурматли туркистонликлар!

Барчангизга маълумки, ҳозир бутун дунёда коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда вазият юзага келди.

Элбошимиз Нурсултан Назарбаев ва Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев дунёни эгаллаб олаётган коронавирус касаллигининг олдини олиш учун кўплаб чора-тадбирлар қабул қилишди. Коронавирус инфекцияси – жудаям оғир дард, шу сабабли Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти бутун дунёда пандемия эълон қилди.

Ҳозир юртимизда карантин жорий этилиб, умумжаҳон миқёсидаги дардга қарши кураш чоралари юритилаётгани, ҳар қандай тадбирларни ўтказишга тақиқлар белгилаганига қарамасдан, айрим фуқаролар яширин равишда тўй-маъракаларини ўтказиб, сақланиш чораларига мутлақо риоя қилишмаяпти.

Вилоят жамоатчилиги ҳозирги вазиятнинг ўта қалтис эканини тушуниши, жавобгарлик ҳиссини йўқотмаслиги керак! Чунки, ўзингиз кўриб турганингиздек, кўплаб мамлакатларда, хусусан Италияда ушбу касалликдан бир кунда 600-700 одам ҳаётдан кўз юммоқда. Испания, Америкада ҳам аҳвол жуда жиддий. Вафот этган одамларга тобут етишмаяпти. Испания пойтахтида эса ўлганларни хоккей майдонларига вақтинча қўйишга мажбур бўлишяпти.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев яқинда ушбу хавфли дард тарқалишининг олдини олиш мақсадида халққа Мурожаатнома йўллади. Шунингдек, асосий чора-тадбирлар мажмуасини қабул қилди. Вилоят миқёсида кечаю кундуз давомида ишлайдиган “блок-постлар” фаолияти йўлга қўйилди. Бу бекатларда шифокорлар ва полиция ходимлари ўтаётган ҳар бир машинани тўхтатиб, ҳайдовчи ва йўловчиларни текширишяпти. 

Аҳоли энг кўп йиғиладиган жойлар, шу жумладан, аэропорт, темирйўл ва автовокзаллар, йирик савдо, ҳордиқ иншоотлари, кўпчилик қатнашадиган тадбирларнинг ҳаммаси бутунлай тўхтатилди. 

Буларнинг барчаси – аҳоли саломатлиги ва ҳаёти учун кўрилаётган ўта муҳим чоралардир.

Қозоқ халқида “Бирлик бор жойда, барака бор” деган нақл бор. Мен ҳаммани, бутун эл-юртни ҳамжиҳатликка, ёмон дард туфайли юзага келган вазиятга масъулият билан қарашга даъват этаман. 

 Сабаби, бу масала фақат Элбоши ёки Президентимиз, Ҳукумат ёки давлат идораларининг муаммоси эмас, бу – бутун жамиятнинг иши.

Элбошининг халққа йўллаган Мурожаатномасига мувофиқ, биз қўлидан иш келадиган ишбилармон фуқаролар, тадбиркорлар, йирик корхоналар соҳибларидан эл-юрт бошига шундай ташвиш тушган пайтда, имкон қадар, ёрдам қўлини чўзишини сўраймиз. Бу синов нафақат бизга, балки энг кучли мамлакатлар бошига ҳам кутилмаганда тушди, шунинг учун унга тайёр тура олмадилар.

Муҳтарам Президентимиз дард туфайли юзага келаётган оғир иқтисодий шароитларда кичик ва ўрта бизнес субъектларини, аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 млрд. тенге ажратди. Шунингдек, банкдан қарзи бор фуқароларга 3 ой муддат бериб, қарзларини вақтинча тўхтатишга ёрдамлашди. Nur Otan партияси аҳолининг заиф қатламларига ёрдам кўрсатмоқда, “Биз биргамиз!” акцияси доирасида вилоятдаги 1500та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, қўлган келганча мадад берилмоқда. Лекин булар қанчадан-қанча одамлар умрига зомин бўлаётган ушбу бало тарқаган пайтда денгиздан томчидек гап. Ёмон иллатни енгиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Ўрта асрларнинг Ислом оламида машҳур бўлган уламо Абу Али ибн Сино ўз замонида тарқалган хавфли касаллик пайтида қишлоқма-қишлоқ юриб, халққа масжидлар, тўй-томошалар ва бошқа кўпчилик йиғиладиган маросимларда қатнашиш мутлақо мумкин эмаслигини тушунтирган экан.

Шу сабабли, ҳар бир одам ўз хавфсизлиги учун кўчага чиқмай, гигиена қоидаларига риоя қилиши керак!

Фуқаролар олдида жуда масъулиятли палла турибди! Жорий этилган чора-тадбирларга ҳар бир фуқаро улкан жавобгарлик ҳисси билан қараб, тартибга бўйсуниши керак!

Худо сақланганни сақлайди!

 

2020-03-31, 02:55 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.