26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Манғистов – жадал ривожланаётган минтақа
Элбоши Манғистов вилоятига борди. Сафар давомида Давлат раҳбари «Спортклуб Манғистау-Арена» кўп соҳали спорт саройи, Ақтау шимолий денгиз терминали, «Азерсун» ишлаб чиқариш ва логистика маркази» масъулияти чекланган биродарлигида бўлди. Ақтау денгиз терминали Ипак йўли йўналишида муҳим ўрин тутади. Унинг қувватини 2020 йилгача орттириш режаланган. Узоқ Шарқдан Жанубий Европага ва аксинча ташиладиган юклар транзитигина эмас, Қозоғистон ва Марказий Осиёда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Форс кўрфази, Кавказ ва Россияга экспорт қилишда қўл келувчи бу иншоот Манғистов вилоятига катта даромад келтиради. «Азерсун» ишлаб чиқариш ва логистика маркази» эса турли озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган улкан омборлар мажмуасига эга, бу эса, нарх-наво барқарорлигини таъминлаши муқаррар. Сафар давомида Элбоши вилоят жамоатчилиги билан учрашди. Унда меҳнат фахрийлари, ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари, илғор ёшлар, спортчилар, жамоат ташкилотлари ва этномаданият бирлашмалари вакиллари иштирок этдилар. Н. Назарбаев ўз нутқида Манғистов вилоятининг мамлакат иқтисодиётидаги улуши ортиб бораётганини алоҳида тилга олди. Мустақиллик йилларида вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулот кўлами 32 марта кўпайиб, 2 триллион тенгедан ортди. 7 миллион квадрат метр уй-жой қурилди. 2016 йилнинг ўзида минтақага 400 миллиард тенге сармоя жалб этилди. Бу эса 2000 йилдагидан 12 баравар кўп, – деди Элбоши. Шунингдек, Давлат раҳбари вилоятнинг энергетика, саноат, транспорт-логистикадаги аҳамиятини ҳам алоҳида таъкидлади. Чегараолди ҳамкорлигининг муҳимлигини тилга олган Нурсултан Назарбаев элимизнинг қўшнилари билан ҳамиша тинч-тотув яшашга интилиб келганини алоҳида уқтирди. Манғистав вилояти ҳокими Е. Тўғжанов вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва уни ривожлантириш истиқболларини тилга олди. Жамоатчилик вакиллари самарали ва одилона сиёсати учун Элбошидан миннатдорлигини айтдилар.
“Ақ орда”сайтидан олинди, 2017-04-06, 11:02 849
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.