26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсадимиз – тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев жорий йилги Мактубида элимизнинг аграр шўъбаси иқтисоднинг янги драйвери бўлиши шарт, деб бежиз айтмади. Бугунги кунда давлатимиз кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Айниқса, бизнинг жануб минтақасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз касбини ривожлантириб, давлат ривожига муносиб улуш қўшиб келаётган ишбилармонлар жуда кўп. Бунинг учун имтиёзли фоиз билан насия берилади ва ишлаб чиқариш доираси кенгаяди.

“Ырыс” кичик молия ташкилоти анча йиллардан буён элимиз фуқароларига кичик фоизли насиялар бериб, кичик ва ўрта бизнес тараққиётига муносиб улуш қўшиб келмоқда.

Вилоятдаги энг фаол молия институтларидан бири “Оңтустік” минтақавий сармоявий маркази қошида ташкил этилган “Ырыс” кичик молия ташкилоти раҳбари ўринбосари Шинғис МУҚАНОВ ўз ишини очгиси келган фуқароларга маслаҳат беради.

– Шинғис Сапарбекули, тадбиркорлик бўйича саволлар билан таҳририятга мурожаат қилувчилар жуда кўп. Шу боис, ташкилотнинг асосий хизмати ва вазифалари ҳақида айтиб берсангиз.

– Ўзингиз биласиз, давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида овул-қишлоқлардаги молиявий хизматларнинг ҳаммабоплигини таъминлаш учун 2009 йилда ташкил топган “Ырыс” кичик молия ташкилоти “ўз касбимни очаман, бизнесимни ривожлантираман” деган фуқароларга кичик насиялар бериб, одамларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашни кўзда тутади. Биз асосан қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун насия берамиз. 2009 йилдан бугунги кунгача “Оңтустiк” МСМ ҳамда “Ырыс” КМТ 15336та лойиҳани ҳаммаси бўлиб 46777,6 миллион тенгега молиялаштирди.

– Насия олувчилар сони кўпайганми? Бу йилги режаларингиз қандай?

– Албатта, йилдан-йилга имтиёзли кредитга талаб ортиб бормоқда. “Ырыс” кичик молия ташкилотидан насия олган 99 фоиз мижозларимиз такроран мурожаат қилишмоқда. Энг муҳими – режани тўғри тузиб, маблағдан самарали фойдалана олган тадбиркор ҳеч иккиланмай яна қўшимча маблағ олиши мумкин. Дастлаб 700 минг тенге, кейин 1,5 млн., 3 млн. тенгегача олаётган мижозларимиз жуда кўп.

 Жорий йилдан КМТ Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси агросаноат мажмуасини ривожлантириш, “Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” давлат дастурини амалга оширишда иштирок этади. Мазкур жамғарма орқали жорий йилда қишлоқ аҳолисига 3,5 млрд. тенге маблағ кичик бизнесни ривожлантириш учун берилади, деган режа бор.

– Кафолатга мулк қўйилиши шартми? 

– Тўғри айтасиз. Бизнинг ташкилотдан насия олиш шартларидан бири – кафолатнинг бўлиши. Қишлоқ, овулдаги ҳар қандай мулкни қабул қилаверамиз. Насия кафолатга қўйилган мулк баҳолаш қийматининг 50 фозини ташкил қилади. Масалан, кафолат мулк қиймати 10 млн. тенге деб баҳоланса, биз 5 млн. тенге насия берамиз.

– Насияни кимлар олади? 

– Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаман деган ҳар қандай фуқарога насия берамиз. Лекин, у қатъий равишда мақсадли сарфланиши лозим. Биз буни назорат қилиб борамиз. Кредит олган мижоз 1-2 ой оралиғида насиядан тўғри фойдаланаётгани ҳақида бизга ҳужжат топширади. Масалан, мол билан шуғулланувчи молни бозордан олганини тасдиқлайдиган ҳужжатларни, маҳаллий мол дўхтирнинг кўригидан ўтказиб, қулоғига сирға солдириб, унинг ветпаспортини расмийлаштириб олиб келади. Ўз навбатида мутахассисларимиз тадбиркорнинг ҳужжатлари асосида мол хоналарини текширади. Агар мижоз маблағни мақсадсиз, бошқа нарсага сарфлаб юборган бўлса, берилган насиянинг 10дан 25 фоизигача жарима тўлаб, пулни қайтариши керак.

– Насиянинг устама миқдори қандай?

– Имтиёзли насия 7 фоиз билан берилади. Жорий йилдан бошлаб, юқорида таъкидланган давлат дастури доирасида йиллик 6 фоизли устама билан ҳам насия бера оламиз.

– Ҳужжатларни расмийлаштиришни нимадан бошлаш керак?

– Энг муҳими – кафолат мулки. Бюджетга тўланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи бўлмаслиги керак. Умуман, кредит оламан деган тадбиркорнинг насия тарихи ижобий бўлгани яхши. Мол қўраси, яйлови бўлиши шарт.

– Кредитни расмийлаштиришда қандай қийинчиликлар учрайди. Пулни қайтариш масаласида муаммолар туғилмайдими?

Албатта, кафолатга қўйиладиган мулкка тегишли (мулк ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш, рўйхатга олинмаган қурилиш ва ҳкз.) муаммолар тез-тез учраб туради. Дастур доирасида насия қайтаришда муаммолар туғилса, бизда имтиёзли давр кўзда тутилган. Шу асосда тўлов жадвалини қайта ишлаб, тадбиркорнинг шароитини тушуниб, иложи борича муаммони ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламиз.

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

 

 

Мухтабар УСМОНОВА суҳбатлашди., 2017-06-22, 11:44 800
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.