26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат нархи назоратга олинди

Туркистонда озиқ-овқат нархини барқарорлаштириш бўйича сафарбарлик гуруҳи аниқ тадбирларни амалга оширмоқда.

Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқатлар баҳосини барқарорлаштиришга оид чоралар кўришни топширди. Сўнгги икки кун ичида вилоят марказида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари баҳосининг фавқулодда вазият муносабати билан ошишига йўл қўймаслик ҳамда бунинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида сафарбарлик гуруҳи ташкил этилди. Текширувлар натижасида шаҳардаги “Қуаниш” ҳамда “Алтин булақ” бозорларида қўшни вилоятлар улгуржи харидорларининг йирик миқдорда озиқ-овқатни сиртга олиб кетиши сабабли асосий озиқ-овқат товарлари баҳоси 30-40 тенгега (40-50 фоиз) қимматлашиб, товар танқислиги юзага келганлиги аниқланди.

Вилоят ҳокими ўринбосари М. Мирзалиев раҳбарлигидаги сафарбарлик гуруҳи таркибига вилоятдаги шаҳар, туманлар ҳокимлари, тадбиркорлик ҳамда савдо, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, прокуратура, вилоят рақобатни ҳимоя қилиш ҳамда ривожлантириш ва бошқа бошқармалар вакиллари кирди. 

Вилоят ҳудудидаги савдо иншоотларида баҳонинг ошишига йўл қўймаслик чоралари тасдиқланиб, ишчи гуруҳ тўлиқ таркибда бозорларни оралади. Барча улгуржи таратувчилар билан сотиш баҳоси белгиланди. Кентов, Ўтрор ҳамда Сўзоқ туманлари ҳокимлари бошлаб келган савдогарларга маҳсулотларнинг керакли миқдорини паст баҳода олишга имкон яратилди. Шанба, якшанба кунги бозорда картошка-35 (120-130); пиёз, карам-20 тенге(75-80) арзон бўлди. Ун, макарон, ёғ, гуруч, шакар ва бошқа маҳсулотларнинг баҳоси ҳам меъёрда. 

Бундан ташқари, сафарбарлик гуруҳи Туркистон шаҳридаги қатор супермаркетларни оралаб, озиқ-овқат дўконларининг бир маромда ишлаётгани, харидорларнинг сони кўп эмаслиги, озиқ-овқат жамғармаси етарлилиги ва баҳоларнинг асоссиз оширилмаганига гувоҳ бўлдилар. 

Шунингдек, ишчи гуруҳ Қизилўрда вилояти чегарасида жойлашган Сауран қишлоқ округидаги блок-постнинг фаолияти, озиқ-овқат ташиш аҳволи билан ҳам танишди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-03-31, 23:52 314
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.