26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббиёт ходимларининг меҳнати алоҳида баҳоланади

Коронавирус эпидемиясига қарши курашаётган шифокорлар уч тоифа бўйича устама ҳақ олишади.

ҚР Бош вазири А. Мамин раислигида ўтган йиғилишда мамлакатдаги фавқулоддаги вазият муҳокама қилинди. 

ҚР Президентининг бевосита топшириғини бажариш мақсадида эпидемияга қарши ҳаракатларга сафарбар этилган тиббиёт ходимларининг ойлик маошига устама ҳақ тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

 Ушбу тўловлар уч ой давомида, қуйидаги учта гуруҳ вакилларига тўланади:

Биринчи тоифа – юқумли касалликлар стационарларининг шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, шу жумладан реанимация бўлими ходимларига ойлик маошига қўшимча 850 минг тенге; 

иккинчи тоифа – провизор стационар ва тез тиббий ёрдам хизмати шифокорлари, ўрта ва кичик бўғин тиббиёт ходимларига 424 минг тенге;

учинчи тоифа – карантин стационарлари шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, санитар врачлар (давлат хизматчилари), тез ёрдам хизмати ҳайдовчилари ва бошқаларга 212,5 минг тенге миқдорида устама ҳақ бериладиган бўлди. 

Шу билан бирга тиббиёт ходимларининг саломатлиги ва ҳаёти ҳам суғурта қилинади. Мабодо коронавирус туфайли тиббиёт ходими касал бўлса, унга Ягона ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан бир марталик ижтимоий тўлов берилади. Бу – 2 млн. тенге. Агар дард туфайли вафот этса – 10 млн. тенге.

ФВ режими пайтида иш жойини йўқотиб, вақтинча даромадсиз қолган фуқароларни ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масаласи ҳал этилмоқда. Яқин кунларда давлат ёрдамининг бериш механизми ишлаб чиқилади. Унинг аҳоли учун имкон қадар қулай ва содда бўлиши талаб этилмоқда. 

Н. МАВЛОНОВА, 2020-04-01, 02:53 479
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.