26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда қўшимча чекловлар жорий этилди

Мегаполис ҳокими Мурат Айтенов бу ҳақда ўз видеомурожаатида шундай деди:

«Коронавирус инфекциясининг тарқалиши бутун дунёда жиддий муаммо бўлиб турибди. Таҳлил шуни кўрсатмоқдаки: инфекциянинг тарқалиб кетмаслиги учун ўз вақтида чора-тадбирлар кўрган мамлакатларда ёки одамларнинг кўпчилик тўпланадиган жойларга бормаслиги вирус тарқалишини олдини олишга қодир. Шу муносабат билан биз 31 март куни соат 21.00дан бошлаб қўшимча чекловлар жорий этишга қарор қилдик. Биз транспорт воситаларининг шаҳарга кириб-чиқишини тақиқлаймиз, транзитдан ташқари ва шаҳар ҳаётини таъминлайдиган транспорт воситаларидан ташқари, албатта. Шаҳар ҳудудида ниқоб режими ўрнатилади. Барча фуқаролар ниқоб кийишлари шарт”.  

Маълумки, фуқароларнинг ўзлари дардга қарши жиддий курашмаса, қанча уринмасин, давлатнинг саъй-ҳаракатлари бекор бўлади. 

Санитария талабларини бажариш, умумий чекловларга риоя қилиш, уйдан кўчага чиқмаслик, турли оилавий тантаналарни ўтказмаслик – мана шу қоидалар энг оддий ва аҳолининг ўзи бажариши керак бўлган амаллардир.

Шимкент шаҳридаги чекловлар пайтида бирорта маросим ўтказиш қатъиян тақиқланади. 

Қўшимча чекловлар пайтида шаҳар ҳокимлиги озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи зарурий товарларнинг нархи ошиб кетмаслиги учун барча чораларни кўради.

 

2020-04-01, 02:59 468
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.