26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
42500 тенгени кимлар олади?

Вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбари Асия Темирбаева бу ҳақда шундай дейди:

- Фавқулодда вазият пайтида фуқароларга тўланадиган ижтимоий тўловлар алоҳида тоифаларга ажратилган ҳолда берилади. Жумладан, ижтимоий тўлов олишга ҳақли бўлган фуқаролар қуйидагилар:

- Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг ходимлари;

- Хусусий тадбиркорлар;

- Хусусий амалиёт билан шуғулланадиган шахслар;

- Ягона умумий тўлов тўловчилари;

- Пенсия жамғармасининг тўловчилари;

- Мажбурий пенсия бадалларини тўлаган шахслар.

Ижтимоий тўлов олишнинг тартиби қандай?

Уни расмийлаштириш тартибини ҳар бир ташкилот раҳбари – иш берувчи бажаради. Фавқулодда вазият пайтида иш фаолиятини чеклаб, даромадини йўқотган фуқаролар рўйхатини тайёрлаб, аҳоли бандлиги масалалари билан шуғулланадиган маҳаллий органга ариза билан бирга топширади. Ёки фуқароларнинг ўзлари ушбу маҳаллий органга “электрон мурожаат” сервиси орқали мурожаат қилиб, “Электрон ҳукумат” веб-порталига ариза беришлари мумкин. Фуқаронинг мурожаати рўйхатга олингач, 1 кундан кейин бандлик органи уни шаҳар ёки туман штабига ёки “Фуқаролар учун ҳукумат” Давлат корпорацияси бўлимига йўллайди. Корпорация бўлими бир кун мобайнида ҳужжатларни текшириб, қарор лойиҳасининг электрон макетини тузади ва ижтимоий тўлов тайинлаш ёки тайинламаслик ҳақида қарор қабул қилади. 

Ижтимоий тўловлар ҳар куни фавқулодда вазият режими давомида амалга оширилади. 

Бундан ташқари, Инфратузилмавий лойиҳаларни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси доирасида бандликни таъминлаш ҳамда ишсизлик даражасининг ўсишига йўл қўймаслик кўзда тутилган.

Инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун Туркистон вилоятига 86,8 млрд. тенге ажратилган ва бу маблағ 778та лойиҳа учун ишлатилади. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-01, 22:21 591
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.