26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кимларга пул берилади, кимларга озиқ-овқат?

ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг топшириғига кўра Фавқулодда вазият бўйича давлат комиссияси алоҳида фуқаролар тоифасига озиқ-овқат маҳсулотлари ва дастлабки зарурий ашёларни етказиб бериш ҳақида қарор қабул қилди. 

Жумладан, фавқулодда вазият пайтида қуйидагилар давлат ҳисобидан ижтимоий таъминланади:

- МИЁ олиб турадиган оилаларнинг 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалари;

Карантин эълон қилинган ҳудуддаги шаҳарлар учун:

- барча ёшдаги I ва II-гуруҳ ногиронлари, ногирон-болалар;

- ногирон бола парвариш қилаётган ота-оналар.

Озиқ-овқат маҳсулотлари пакети ва рўзғорга зарурий ашёлар таркиби ОҲКнинг 2 бараваридан ошмаслиги керак ва маҳаллий ижро органлари томонидан белгиланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дастлабки зарурий ашёларни тақдим этиш ёрдам кўрсатилаётган шахсларнинг ҳисоб рақамига нақд пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Одам бошига қараб республика бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдори 5647 тенгени ташкил этади. Ушбу ёрдам пулини кўпайтириш масаласи маҳаллий бюджет томонидан кўриб чиқилади ва тақдим этилади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ижтимоий пакетга антисептиклар, ниқоб ва резинали қўлқоплар кирмайди. Чунки, Туркистон вилояти карантин ҳудудига киритилмаган, шунинг учун юқорида таъкидланган ёрдамдан фақат – МИЁ олиб турадиган оилаларнинг 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларига мўлжалланган ёрдам туригина берилади, холос.

Шу билан бирга Президент ташаббуси билан бошланган “Биз биргамиз!” акцияси доирасида Nur Otan партиясининг шаҳар ва туман филиаллари аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофаза бошқармаси бўлимлари билан биргаликда қуйидаги етти тоифага ёрдам беради:

- кам таъминланган кўп болали оилалар;

- ногирон бола парвариш қилаётган оилалар;

- энг кам пенсия оладиган нафақадорлар;

- боқувчисидан ажраган етимлар;

- Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

- фронторти меҳнаткашлари.

Айни пайтда минтақада “Биз биргамиз!” хайрия жамғармасидан ёрдам олувчилар рўйхати аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофаза органлари томонидан тузилган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-01, 22:30 1079
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.