26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Блок-постлар марказга уланган

Туркистон вилоятидаги блок-постлардаги видеокамералар Минтақавий вазиятни бошқариш марказига уланган.

Бутун дунёни ваҳимага солиб қўйган пандемия катта йўлларда хавфсизлик чораларини кўришга мажбур қилмоқда. Вилоятга кираверишдаги Интимақ, Кентов, Шаулдер, Болтакўл блок-постлари ва темирйўл вокзалидаги назорат бекатларига 15та видеокамера ўрнатилди. 5та бекатнинг ҳар бирига “Сергек” камераси қўйилган. Барча видеоёзувлар 30 кун сақланади.

Бундан ташқари 2та видеокамерада автомашиналарнинг давлат рақамларини таниш тизими ишга қўшилган. Айниқса, Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ҳамда хорижий рақамли автомашиналарни рўйхатга олиш бўйича хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бу борада полиция, шифокорлар ва тез тиббий ёрдам ҳамда фавқулодда вазият ходимлари куну тун хизмат  қилишмоқда.

Вилоятдаги барча бекатлардаги назорат камералари Туркистон вилояти ҳокимлиги томонидан тузилган Минтақавий вазиятни бошқариш марказига уланган. Бу ерда барча соҳалар етакчиларидан иборат штаб аъзолари тўхтовсиз иш олиб боришмоқда. 

Туркистон шаҳар касалхонаси мутахассислари фуқароларнинг тана ҳароратини текшириб, шифокор кўригидан ўтказяпти. Хасталикка чалинди деган гумон билан ҳеч ким рўйхатга олинмади. 

Блок-постлардан бир кеча-кундузда икки мингдан зиёд одам ўтмоқда. Эл саломатлиги учун куну тун ишлаётган ходимларга имкон қадар шароитлар яратилган. 

Коронавирус иллатининг олдини олиш мақсадида шаҳардаги жамоат жойларида эҳтиёт чоралари қатъий назоратга олинган. 

Инфекциянинг олдини олиш ҳамда у билан курашиш бўйича барча маълумотларни  вилоят ҳокимлигининг “ТуркистонCOVID-19 вилоят тезкор ахборот тарқатиш штаби” саҳифасидан олиш мумкин.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-02, 02:59 526
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.