26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астана аэропортига Нурсултан Назарбаев номи берилди

Тегишли қарорни ҚР Бош вазири Бақитжан Сағинтаев имзолади.

Қозоғистон Ҳукуматининг қарорига мувофиқ пойтахт аэропорти эндиликда “Нурсултан Назарбаев халқаро аэропорти” деб аталади, деб хабар қилади Kazpravda.kz.

Эслатиб ўтамиз, ЭКСПО арафасида Астана халқаро аэропортининг энг замонавий андазалар бўйича қурилган янги терминали очилган эди. Унинг лойиҳавий қуввати йилига 5 млн. кишини, зарурат туғилганда соатига 1775 йўловчини ташкил этади.

Янги терминалда компьютерлар билан жиҳозланган офис минтақалар, WI-FI, душхона ва сауналар, ўриндиқлар ва курсилар қўйилган 6та турли бўлим мавжуд. Иккинчи қаватни тўлиқ ресторанлар бўлими эгаллаган бўлиб, бу ерда биринчи навбатда миллий таомлар тақдим этилади.

Терминални ташкил этишнинг вертикал қоидаси бир вақтнинг ўзида халқаро ва ички йўналишларда қатновчи 12тагача ҳаво кемасига хизмат кўрсатишга имкон беради. Бу эса йўловчиларга ўта кўп қулайликлар туғдиради.

Автомобилларни қўйиш жойи ҳам анча яхшиланди, энди бу ерга илгариги 350 ўрнига 1000та автомашина сиғади. Тўхташ жойига кириб-чиқиш ҳам анча қулайлаштирилди, жамоат транспорти учун қўшимча йўлаклар барпо этилиб, такси учун махсус жой ажратилди. 

2017-06-22, 11:49 666
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.