26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Нурли ер'' дастури Ҳукумат назоратида

ҚР  Бош  вазири Асқар Мамин раислигида ўтган Ҳукуматнинг селектор мажлисида “Нурли ер” давлат дастурининг бажарилиши муҳокама қилинди.  Амалга оширилган режимдаги ишлар ҳақида индустрия ва инфратузилма ривожланиши вазирининг биринчи  ўринбосари Қайирбек Ўскенбаев, Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов, Шимкент шаҳри  ҳокими Мурат Айтенов  ва Ғарбий Қозоғистон  вилоят  ҳокими Ғ. Есқалиев, шунингдек, Бош вазир ўринбосари Роман Скляр баёнот бердилар.

Жорий йилда  “Нурли ер” дастури доирасида 15 млн. квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган.  Аҳолининг ижтимоий камтаъминланган қатлами,  ёшлар, бюджет соҳаси органларининг ходимлари сафидан 32 мингдан зиёд оила насияга бериладиган квартиралар билан таъминланади.

– “Оддий буюмлар иқтисодиёти” имтиёзли насиялаш дастури доирасида бугунги кунда маҳаллий қурилиш индустрияси бўйича 178 млрд. тенгени ташкил этадиган 33та лойиҳа ишга туширилмоқда. Уларни йўлга қўйиш уй-жой қурилишида Қозоғистон улушини 95 фоизга ошириш ҳамда 8 минг янги иш ўрнини очишга имкон беради.

– Ҳозирги вазиятда Ҳукуматнинг энг муҳим вазифаси – қурилиш суръатини ошириш, уй-жой  билан таъминлаш, иш ўринларини сақлаш ва  янги иш ўринларини  яратишдир. Бугунги кунда  қурилиш саноатида 700 мингга яқин  киши ишлайди. Бу йил 15 млн. квадрат метрга яқин турара-жой қуриш режалаштирилган. Қурилиш саноатини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.  Шу билан бирга, қурилиш индустрияси бугунги кунда иқтисодий ривожланишнинг муҳим драйверлардан бири  бўлиши керак”, – деди А. Мамин. Шу муносабат билан у ҚР индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ва ҳокимликлар режалаштирилган уй-жойларнинг қуриб, битказилишини ва ажратилган маблағлардан тўлиқ фойдаланилишини таъминлаши кераклигини таъкидлади.

Бош вазир қурилиш мавсумини ўз муддатида бошлаш, режаланган уйларни  ўз вақтида фойдаланишга топшириш ҳамда ажратилган маблағнинг  тўлиқ ўзлаштиришни таъминлашни топширди.

Ҳукумат раҳбари ҳокимларга қурилишнинг суръатини  таъминлаш ва бунгача белгилан муддатларни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, барча зарур  лойиҳавий ҳужжатларни  тайёрлашни якунлашни топширди.

А. Мамин Индустрия ва инфратузилма ривожланиш вазирлигига “Атамекен” МКШ билан ҳамкорликда ”Оддий буюмлар иқтисодиёти” дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш индустрияси лойиҳаларини ўз вақтида жорий этилишини таъминлаш ва маҳаллий янги ишлаб чиқариш ўринларини ташкил этиш ишларини топширди.

ҚозАхборот, 2020-04-08, 23:40 129
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.