26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқнинг эътирофи бу!

Пойтахтда ўтадиган навбатдаги анжуманда қатнашиш учун Астанага келиб, аэропортдан ташқарига чиқарканман, қисқа вақтда шунча ўзгаришлар рўй берганидан лол қолдим. Янги бинолар қад ростлаган. Йўллар, машина тўхташ жойлари, ҳамма-ҳаммаси янгиланган.

ЭКСПО-2017 кўргазмаси арафасида очилиб, “Дунёда тенги йўқ”, деб баҳо берилган янги аэропорт ҳақида шундай таассуротлар олдим.

Парламент депутатлари янги аэропортга Элбоши номини бериш ташаббуси билан чиққанини эшитиб, беҳад хурсанд бўлдим. 

Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Сариарқа даласида янги шаҳар қуриб, ҳар бир иншоотига ўз меҳрини берган инсондан бошқа кимнинг номини қўйиш мумкин?

Бугунги кунда дунёдаги энг фойдали, сарф-харажатни кам талаб қилиб, мўл фойда келтирадиган ва жадал ривожланаётган соҳалардан бири туризмдир. Бу соҳада харж миқдори бор-йўғи 3 фоизни ташкил қиларкан. Туристларни жалб этишнинг ўзи алоҳида мавзу. Саёҳатчиларнинг сиёсий барқарор, инфратузилмаси такомиллашган, дунёга донғи кетган жойларга бориши сўзсиз. 

Бу борада давлат номини брендга айлантиришнинг моҳияти зўр. Шу билан бир қаторда, таниқли инсонлар чиққан жойлар туристларни ўзига кўпроқ жалб қилади. 

Худога шукр, бугунги кунда мамлакатимиз мавқеи жаҳон давлатлари орасида кундан кунга ортмоқда. Қозоғистон Республикаси деганда етук сиёсатчи 

Н. Назарбаев сиймоси кўз олдимизда гавдаланади. Бу эса Элбошининг мавқеи ҳам давлат равнақига хизмат қилмоқда, деган сўздир. 

Бу борада жаҳоннинг етук олий ўқув юртлари: Кембриж ва Гарвард билан бир қаторга кўтарилган Назарбаев университетини, Назарбаев заковат мактабларини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Нафақат ўз давлатимизда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида Президентимиз Н. Назарбаевнинг номи берилган кўчалар, бинолар, истироҳат боғлари ва бошқа ижтимоий иншоотлар бор. Туркиянинг тўрт шаҳрида Элбошимиз номи қўйилган кўчалар бўлса, Голландия ва  Японияда лола ҳамда хризантеманинг янги навлари “Президент Назарбаев” номи билан аталади.

Жаҳонда ўз таниқли фуқаролари ва давлат арбобларининг номини жойларга бериш тажрибаси бор. Шу қаторда АҚШ пойтахтига илк Президент Жорж Вашингтон исми берилганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Ўзбекистон Республикасининг Тўнғич Президенти Ислом Каримов номи Тошкент аэропортига берилса, Ашхободдаги аэропорт Сапармурод Туркманбоши номи билан аталади.

Шундай экан, Астана халқаро аэропортига Н. Назарбаев номининг берилиши халқнинг эътирофи ва муддаосидир.

 

 

Алишер СОТВОЛДИЕВ. “Жанубий Қозоғистон”, 2017-06-22, 11:57
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.