26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нурсултан Назарбаев: Бирлиги мустаҳкам юрт – енгади

Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев «Егемен Қазақстан» газетасида чоп этилган мақоласида Қозоғистон халқига, шу жумладан, зиёлилар, ёш авлод ва тадбиркорларга мурожаат қилди, деб хабар беради Elbasy.kz.

Элбоши мақоласида бугунги кунда бутун дунё нотинч бўлиб, миллат саломатлигига хавф таҳдид қилаётган бир пайтда Қозоғистон халқини сабр-тоқатли бўлишга даъват этди. 

– Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташкил этилиши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари конференцияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг тарихий саммити, Астана иқтисодий форуми ва Жаҳон кўргазмаси – буларнинг барчаси Қозоғистон ва дунё ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ишончга асосланган иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳаётнинг ўзи, ҳозирги вазият, бизнинг бирлик ва ҳамжиҳатликка асосланган сиёсат олиб бориш ягона тўғри йўл эканлигини кўрсатди, – деди Н. Назарбаев. 

Тўнғич Президент мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиёти диверсификация қилинганига тўхталди. 

– Мустақиллик йилларида биз иқтисодиётимизни диверсификация қилишга куч сарфладик. Ушбу мақсадга эришиш учун биз “Қозоғистон-2050” стратегиясини ишлаб чиқдик ва Жадал индустриявий-инновациявий ривожланиш дастури бўйича 1000дан зиёд янги корхоналар очдик. Бунинг натижасида жаҳон миқёсида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва мамлакатга янги технологиялар кириб келди. Бу мамлакатни учинчи технологик модернизация қилишга йўл очиб берди, – деди у. 

– Ҳозирги Қозоғистонни Совет Иттифоқи парчаланган 1990 йиллардаги Қозоғистон билан таққослаб бўлмайди. Ҳозиргидек қийин кунлар учун, келажак авлодлар учун тўпланган Миллий жамғармамизда ва олтин-валюта фондида 90 миллиард доллар бор. Бу ўз навбатида, ундан оқилона фойдаланиш орқали бугунги қийинчиликларни енгиш учун кенг имконият яратади, – деди Н. Назарбаев. 

Элбоши Давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтди. 

– Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев яқинда халққа Мактубида барча ижтимоий гуруҳлар, тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалигига турли хил ёрдам кўрсатилиши тўғрисида батафсил маълумот берди. Агар Қозоғистоннинг миллий иқтисодиётдаги ютуқлари ва юқорида айтиб ўтилган жамғарма яратилмаганида, бунинг имкони бўлмасди. Қачонлардир жамғармани одамларга тақсимлаб бериш таклифи билан чиққанлар ҳам бўлди, аммо ҳаётнинг ўзи тўғри қарор қабул қилганимизни кўрсатди, – деди Нурсултан Назарбаев. 

Элбоши мақоласида зиёлилар ва ёш авлодга, шунингдек, тадбиркорларга алоҳида мурожаат қилди. 

– Мен авваламбор кекса авлод ва зиёлиларга мурожаат қилмоқчиман: халқни бирдамликка, яхшиликка, хайрли ишларга, соғлом турмуш тарзига даъват этинг. Ёшларни ишлашга, маълумот олишга, илғор бўлишга ўргатинг. Келгуси авлодлар олдидаги масъулият бизни шундай йўл тутишга мажбур қилади. Ёш авлодга айтаман: сиз мустақил юртда туғилиб-ўсдингиз. Сиз – юрт таянчисиз. Катта авлод сиз учун қўлидан келганини қилди ва энди меҳнат қилиш навбати – сизда. Ёмон одатлардан қочинг ва яхшилик қилишга интилинг. Катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилинг, бир-бирингиз билан дўст бўлинг. Тадбиркорларга айтмоқчиман: мустақиллик туфайли сиз ўз бизнесингизни шакллантирдингиз, бойлик орттирдингиз. Энди “Мен ўз юртимга нима бердим?” деб ўзингизга ҳисоб бериш вақти келди, – деди Тўнғич Президент. 

– Биз бирлиги мустаҳкам юртмиз. Мен доимо халқим билан бирга бўлганман ва бу сафар ҳам мен сизлар биланман. Биз биргамиз! Келинг, таслим бўлмайлик, бирдамлигимизни йўқотмайлик. Шундагина муқаддас мустақиллигимизни сақлаб, Қозоғистонни муносиб равишда Мангу Эл қила оламиз», – деди Элбоши

ҚозАхборот., 2020-04-09, 03:35 410
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.