26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурилиш иншоотлари – ҳоким назоратида

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистонда жадал суръатда олиб борилаётган қатор қурилиш иншоотларни оралаб, элдаги фавқулодда вазиятга доир  тегишли талаб  ва эҳтиёт чораларининг қатъий сақланишини текширди. 

Ўмирзақ Естайули Туркистоннинг жавоҳирига айланадиган асосий лойиҳалардан  бири  – «Карвон йўли» мажмуаси  қурилишига борди. Шаҳардаги Бекзат Саттарханов кўчаси бўйида жойлашган кўламдор истироҳат боғини  ободонлаштириш ишларини текширди. Унда иш режасига мувофиқ суғориш, дренаж тизимларини юритиш, фавворалар  ўрнатиш ҳамда кўкаламзорлаштириш  ишлари олиб борилмоқда. Очиқ осмон остида жойлашган боғда очиқ  бассейн,  фаввора қурилиши қизғин давом этмоқда. Жаҳон андазаларига мослаб қурилаётган ушбу  мажмуа  аҳолининг севимли ҳордиқ масканига айланиши аниқ. 

Шаҳарнинг маънавий   марказида жойлашган илмий-оммабоп кутубхонада ташқи пардозлаш ишлари юритилмоқда. Вилоят ҳокими Ақтўбе вилоятининг туҳфаси сифатида қурилаётган драма театри қурилиши билан  ҳам танишди. Қад кўтараётган ушбу маданият  маскани 510 одамга мўлжалланган.

Ўмирзақ Естайули қурилиш иншоотлари раҳбарларига ишчиларнинг эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишларини, юртимиздаги ФВга боғлиқ тасдиқланган барча талабларни сақлашларини топширди.

Шаҳардаги Х. А. Яссавий музейининг ташқи кўриниши ўзгартирилиб, ички деворлари қайта ишланмоқда. 

Мақбаранинг атрофини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари доирасида ландшафт дизайнига алоҳида эътибор қаратилган. Келажакда бу жойлар қадимий  шаҳарнинг қиёфаси сақланган, алвон гулларга бурканган яшил минтақага айланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-09, 04:57 401
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.