26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бу йил 15та иншоот топширилади

Элбошининг Туркистон шаҳрини ривожлантириш тўғрисидаги топшириғига мувофиқ, 2020 йилда битказиладиган иншоотлар май-сентябрь ойларида фойдаланишга топширилади. Дастлаб, Тўнғич Президент истироҳат боғи, марказий хиёбон, Ҳазрат Султон тарихий-маданий музейи ҳудудини ободонлаштириш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилади. Шаҳардаги янги биноларнинг бўй кўтаришига минтақалар, миллий компаниялар ва бизнес вакиллари сафарбар этилган. Шу ва бошқа муҳим масалалар вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган ҳафталик тезкор йиғинда муҳокама қилинди. 

Қад кўтарган бошқарма ва департаментлар бинолари, Конгресс маркази, Нур-Султан майдони, Ўқувчилар саройи, стадион, Рақамли идора, бассейнли спорт мажмуаси, Смарт сити алоқа тармоқлари, шаҳар истироҳат боғи, драма театри, илмий-оммабоп кутубхона, “Буюк  Дашт эли” маркази, Х. А. Яссавий музейини жорий йилда фойдаланишга бериш режалаштирилган. Шунингдек, маъмурий-тадбиркорлик марказида 7та муҳандислик инфратузилма иншоотида (сув, канализация, электр, газ, иситиш, йўл ва ободонлаштириш) ишлар белгиланган жадвалга мувофиқ юритилмоқда.

Бундан ташқари, “Rixos Turkestan”, “Hampton by Hilton”, “Нур-Алем” меҳмонхоналари ва ҳокимлик биносини меҳмонхонага мослаштириш, “Карвонсарой” ва 5000 ўринли масжид қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда. Барча қурилиш майдонларида санитария-профилактика ишлари кучайтирилган.

Девон мажлисида Туркистон вилояти бўйича чеклов чораларининг кучайтирилиши ва фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гап юритилди. Вилоят бўйича “ниқоб режими” жорий этилган. Одамлар фақат озиқ-овқат, дори-дармон олишга ёки ишга бориш учун уйларидан чиқишлари мумкин. 6 минг фуқарога 42500 тенге миқдорида ижтимоий тўлов тайинланган.

Тўловлар давлат суғурта жамғармасидан ишини йўқотган фуқароларга берилади. Уни кичик ва ўрта тадбиркорлик эгалари, ўзини ўзи иш билан таъминлаган. Ягона умумий тўловга бадал ўтказганлар олади. Бугунги кунда барча туман, шаҳарларда махсус штаблар ташкил қилинган. Электрон давлат портали орқали ҳам ариза қабул қилинади. У орқали 1366 киши ариза берган.

Вилоят ҳудудида барча жамоат ўринлари, ҳовлилар ва тўловлар амалга ошириладиган жойлар, кун сайин дезинфекцияланмоқда. Вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ, блок-постларда тартибни кучайтириш, Туркистон шаҳри ҳудудини дезинфекциялаш ишларига 200дан зиёд ҳарбий ва бир неча техника сафарбар этилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-11, 04:23 440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.