26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари белгиланди

Вилоятимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг чеклов нархлари белгиланиб, назоратга олинди. Чунончи, биринчи навли буғдой уни – 169 тенге, биринчи навли буғдой унидан тайёрланган нон – 155 тенге, гуруч – 216 тенге, мол гўшти – 1910 тенге, тухум – 28 тенге, кунгабоқар ёғи – 434 тенге, ош тузи – 49 тенге, гречка эса 327 тенге қилиб белгиланди. Маҳсулотлар баҳоси белгиланган баҳодан ошиб кетмаслигини назорат қилиш учун савдо ўринларига мунтазам мониторинг юритилмоқда. Буни вилоят тадбиркорлар ва савдо бошқармаси маълум қилди.

Мутахассислар аҳолидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетмаслигига ёрдам беришини сўрамоқда. Белгиланган нархдан қиммат сотилаётганига гувоҳ бўлганлар тегишли идорага хабар бериши мумкин. Бунинг учун www.dosmart.kz сайтига ёки https://t.me/consumerprotectionKZ телеграмм каналига кириб, зарур маълумотни (дўконнинг номи, маҳсулот ва унинг баҳоси, исм-шарифи, телефон рақами) бериши керак. Маҳаллий ҳокимликка бевосита хабарлашиб, шикоят қилиш ҳам мумкин. 

Таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат баҳосининг ошиб кетмаслигига оид бу каби чоралар ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миллий иқтисодиёт вазирлиги биргаликда қабул қилган қарор асосида амалга оширилмоқда. “Ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотларига чеклов баҳоларини татбиқ этиш” тўғрисидаги буйруқда Қозоғистон Республикасида фавқулодда вазият даврида ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат баҳоларига чеклов татбиқ этилсин, дейилган. Уни назорат қилиш юқорида таъкидланган уч вазирликка юкланган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-11, 04:29 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.