26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тартиб-қоидага амал қилсак, орти хайрли бўлади

Сайрам туманидаги 11та қишлоқ округида 42та аҳоли манзили бор. Туманда фавқулодда вазият муносабати билан махсус гуруҳ тузилиб, тегишли тузилмалар ўз вазифаларини юқори даражада бажармоқда.

5та махсус тезкор гуруҳ аъзолари ҳар бир аҳоли манзилида фавқулодда вазият тартиб-қоидаларини фуқароларга тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Бугунги кунда туманда коронавирус иллатини юқтирган икки нафар фуқаро аниқланиб, даволанмоқда. Шунингдек, улар билан алоқада бўлган 25дан зиёд фуқаро алоҳида ажратилиб, улар ҳам карантинга олинган.

Мазкур ҳолатларга доир Nur Otan партияси туман филиали томонидан BIRGEMIZ акцияси уюштирилиб, изоляциядаги ҳамюртларимизга туман маслаҳати депутати Муҳиддин Эгамберди ўғли кундаликда керакли озиқ-овқатлар ва махсус маиший буюмлар билан кўмак кўрсатди ҳамда Қорабулоқ қишлоғидаги блок-пост иши билан танишди.

COVID-19 иллати билан туманнинг Хонқўрғон овули фуқароси рўйхатга олингани боис, қишлоқ тўлиғи билан карантинга ёпилган эди. Бугунги кунда туманда 3 апрель – 17 апрель оралиғида чекловлар жорий қилинган. Туманлараро йўловчилар ташуви, темирйўл алоқаси, автобекат фаолияти тўхтатилган. Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида туманда қўшимча 9та блок-пост фаолият юритмоқда. Мақсад: карантин даврида қишлоқлараро борди-келдини тартибга солиб туриш. Озиқ-овқат бозорлари кун сайин дезинфекцияланмоқда, иш тартиби 10.00дан 17.00гача белгиланган, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар 9.00-20.00 оралиғида ишлаяпти. Катта йўллар, бекатлар, пиёдалар йўлаклари ҳамда савдо майдонлари жадвал асосида дезинфекция қилинмоқда.

 Шу кунларда ер юзини забт этаётган кўринмас иллатнинг тарқалишига йўл қўймаслик – асосий вазифамиз. 

Уйда бўлиш, бу нафақат Қозоғистоннинг, балки бутун жаҳоннинг коронавирус иллати билан курашишида ягона йўлдир. Карантин қоидаларига амал қилиб, зарурат туғилмаса, уйда қолганимиз яхшироқ.

М. УСМОНОВА, 2020-04-13, 23:54 633
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.