26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорларга онлайн хизмат кўрсатилади

Вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев раислигида минтақавий “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси лойиҳавий идорасининг навбатдаги мажлиси ўтди. 

Онлайн шаклда ўтган йиғинда вилоят тадбиркорлар ва савдо бошқармаси раҳбари Н. Байғут, тадбиркорлар палатаси раҳбарияти, иккинчи даражали банклар, “Қишлоқ хўжалиги насия корпорацияси” ҲЖ вакиллари ва “Оддий буюмлар иқтисодиёти” лойиҳасининг минтақавий тезкор гуруҳи аъзолари қатнашди.

Мажлисда фавқулодда вазият даврида тадбиркорлар учраши мумкин бўлган муаммолар муҳокама қилинди. Чунончи, насияларни қайтариш муддатини узайтириш, татбиқ этилган фавқулодда вазиятга қарамай, Оддий буюмлар иқтисодиёти лойиҳаси доирасида ҳужжатларни йиғиш ва иккинчи даражали банкларга ўтказиш, лойиҳавий идора котибиятининг хулосалари, 10 март-2 апрель оралиғидаги бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш натижалари, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини барқарорлаштириш, шаҳардаги тезкор гуруҳларнинг тадбиркорларга онлайн шаклда хизмат кўрсатиш тартиблари атрофлича муҳокама қилинди.

Онлайн йиғинда иккинчи даражали банклар ва “Қишлоқ хўжалиги насия корпорацияси” ҲЖ билан Оддий буюмлар иқтисодиёти лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун CALL-марказ ташкил қилиш тўғрисида келишилди. Натижада электрон почта орқали тайёр ҳужжатларни қабул қиладиган ва онлайн шаклда юборилган маълумотномаларни кўриб чиқадиган масъул ходимлар тайинланадиган бўлди. Тезкор гуруҳларга тадбиркорларнинг ҳужжатларига тегишли масалаларни тезда ҳал қилиш юкланди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республикамизда Оддий буюмлар иқтисодиёти орқали молиялаштирилган лойиҳалар сони бўйича Туркистон вилояти карвонбоши бўлиб турибди. Маблағнинг ўзлаштирилиши бўйича 4-ўриндамиз. 

Умуман олганда, вилоятимизда “Халқ банки”га қарашли иккинчи даражали банкнинг ягона бўлими бор. Шунингдек, ҳудуднинг 5та туманида “Қишлоқ хўжалиги насия корпорацияси” ҲЖнинг идораси ҳужжат қабул қилишга тайёр.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-14, 05:02 574
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.