26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят бўйича 2000га яқин тиббий ходимга устама ҳақ тўланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини қўллаш бўйича топшириғига биноан, Туркистон вилоятида 1994та шифокор устама ҳақ олди. Мазкур иллатга қарши курашаётган мутахассислар уч тоифа бўйича устама ҳақ олишмоқда.

Хавф-хатарнинг биринчи тоифасига ўта хавфли вазиятда ишлайдиган 27та ходим киритилди. Иккинчи тоифа бўйича шифокорлар ва фельдшерлар, яъни 337та тиббиёт мутахассисига устама ҳақ тўланди. Учинчи тоифадаги 1630та ходим ҳам рағбатлантирилди. Қазиғурт туман марказий касалхонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционист-шифокори Б. Ережепов қийин пайтда вирусга қарши курашаётган жамоадаги ҳар бир ходимнинг жасорати ва фидойилигини алоҳида баҳоланишини таъкидлади. 

– Қазиғурт тумани тиббиёт ходимларига ажратилган барча шифокор ва ўрта ҳамда кичик бўғин ходимлари устама олишмоқда. Давлат раҳбарининг топшириғи бўйича берилаётган моддий ёрдам ва рағбатлантириш соҳа мутахассисларига улкан қўллов бўлди, – дейди Б. Аюбайули.

Мазкур касалхонага тегишли шифокор Б. Ақинғазиева 2 тоифа бўйича 425 минг тенге устама ҳақ олди. 4 фарзанднинг онаси, инсон ҳаёти учун курашаётган оқ халатли фидойи бир ойга яқин вақт оила аъзоларини кўрмаган. Ўз касбий хизматини бош вазифа деб ҳисоблайдиган шифокор барча ҳамкасблари номидан миннатдорчилик билдирди.

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати, 2020-04-14, 05:04 470
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.