26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат маҳсулотлари блок-постлардан тўсиқсиз ўтади

Туркистон вилоятида экинзорларни кенгайтириш ишлари ўтган йил билан таққослаганда картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотларининг экин майдони 3,2 минг гектарга ортди. Буни вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Н. Бадирақов маълум қилди.

Унинг айтишича, бугунги кунда баҳорги дала ишлари режа бўйича бажарилиб келмоқда. 

Баҳорги дала ишларини юритишга “Аграр насия корпорацияси” ҲЖ томонидан 5,3 млрд. тенге маблағ кўзланган. Бугунги кунда 2,6 млрд. тенгега 654та лойиҳа маъқулланиб, 1 млрд. тенге билан 112 товар ишлаб чиқарувчи молиялаштирилган.

Ўтган йили минтақада меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида “бир майдондан йилига 2-3 марта ҳосил олиш” лойиҳаси йўлга қўйилиб, 3 млрд. тенгега 107та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 9 млрд. тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган.

Жорий йилда Россияга 250,0 минг тонна маҳсулот сотиш режаланмоқда. Айни пайтда бир қатор вилоятларга 67 тонна карам, 444 тонна помидор, 453 тонна бодринг жўнатилган.

Бундан ташқари, жорий этилган карантин туфайли сифати тез бузиладиган маҳсулотларни постлардан тўсиқсиз ўтказиш мақсадида “Биз биргамиз! Туркистон вилояти озиқ-овқат маҳсулотлари” номли логотип ишланди. Ўз навбатида бу махсус логотипи бор машиналарни постларда тўсиқсиз ўтишга имкон яратади.

2020-04-14, 05:07 458
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.