26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат сероб бўлади

Туркистон шаҳри ҳудудида озиқ-овқат белбоғини қуриш режаси доирасида 2024 йилгача 11 минг гектарга озиқ-овқат белбоғини қуриш режаланиб, ишлар бошлаб юборилди.

Экин майдонида бўлган вилоят раҳбари бажарилаётган ишларга ижобий баҳо берди. Бу ерда “Туркистон Агро XXI” МЧБ билан ҳамкорликда қиймати 1,7 млрд. тенгелик “730 гектар ерга пуркаб суғориш технологиясини татбиқ этиш ва МТС ташкил қилиш” лойиҳаси амалга ошмоқда. Мазкур бирлашманинг ер майдони 1046 гектар бўлиб, 108та хўжалик бириктирилган. Бу ерда АҚШнинг “T-L” компаниясининг 18та ёмғирлатиб суғориш машинаси ўрнатилган. 200 гектарга кузги буғдой, 322,5 гектарга беда экилган. Ёзги буғдой ва маккажўхори экишга ер тайёрланмоқда. 

– Туркистон шаҳри ҳудудида озиқ-овқат белбоғини ташкил қилиш режаси доирасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, ёмғирлатиб суғоришнинг афзалликлари бисёр. Аввало, минглаган ерни суғориш машаққати бартараф бўлди. Бу бизнинг ҳудуд учун ўта самарали. Бу ерларга ариқ қазиб, сув олиб келишнинг бефойдалигини англаб, шу технологияни олиб келдик. Қовжираб, қуриб ётган ер экин майдонига айланди. Авваллари 1 гектарга 12-15 минг куб метр сув сарфланса, эндиликда у икки бараварга қисқарди. Яқин кунларда амалга ошираётган ишимиз ўз мевасини бера бошлайди, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.

Бундан ташқари, “SPK-SAURAN” билан қиймати 1,5 млрд. тенгелик “650 гектарга ёмғирлатиб суғориш технологиясини татбиқ этиш” лойиҳаси амалга ошмоқда. Бугунги кунда АҚШнинг “Valmont Industries” компанияси билан 3та ёмғирлатиб суғориш машинаси 153 гектар ҳудуд учун ўрнатилди. Яна 9таси сентябрь ойида ишга туширилади. 

“KAZAGRO PROJECT” МЧБ билан қиймати 12,8 млрд. тенгелик, йилига 20 минг тонна парранда гўшти тайёрлайдиган лойиҳа ҳам режада бор.

2020-04-14, 05:08 478
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.