26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши мурожаати – бирликка даъват

Элбоши, Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаевнинг “Бирлиги мустаҳкам юрт – енгади” мақоласи халқимизга маънавий куч, руҳига қувват бериб, юрагида ишонч уйғотади. Рисола аҳиллик ва тотувликликка даъват этиб, хавф-хатардан омон ўтишнинг йўлини кўзлаган бебаҳо концепциядир. Халқимиз тарихда из қолдирган зулматли даврлардан ўзининг бирлиги ва сабр-тоқати туфайли омон ўтган. Элбошимиз кутилмаганда келган иллат – коронавирус инфекцияси барча инсониятга хавф-хатар туғдираётганлигини таъкидлади. Биз ҳам давлатимиз юритаётган чора-тадбирларнинг барчасига бир ёқадан бош чиқариб, қўллаб-қувватлашимиз керак.

«Инсоннинг ўзига ишончи – улкан куч», дейди Н. Назарбаев. Ўзимизга ишончимиз, қолаверса, бизга юклатилган давлат ишончини оқлаб, бирлашиб, ушбу қийинчиликдан безавол чиқишга ишончни сўндирмаслик – энг муҳим бойлик». 

Элбошимиз мурожаатида Бауржан Мўмишулининг «Тартибсиз эл бўлмайди, тартибга бўйсинган қул бўлмайди», деган қанотли иборасини тилга олди. Шунинг учун барчамиз сабр-бардош билан тартибга бўйсинганимиз яхши. Биз ушбу дунёвий вирусга қарши курашда кучли эканлигимизни кўрсатишимиз керак.

Мамлакат Президенти Қ. Тўқаев инфекция келмай туриб, унинг олдини олиш мақсадида Ҳукуматга тегишли ва керакли чораларни қўллашни топширди. Бугунги кунгача кўплаб ишлар бажарилди. Бу давлатимиз ҳар бир фуқаросининг ҳаётига ғамхўрлик қилаётганини яна бир бор исботлади.

Юртимизда фавқулодда вазият жорий этилиши муҳим қадам бўлди, деб ҳисоблайман. Шу ўринда Элбошининг мурожаатига муносабат билдириб, ушбу инфекцияга қарши кураш чораларига қўллов кўрсатишни фуқаровий бурчим деб биламан. Бу оғир даврлар ҳам ортда қолиб, дунёвий инфекция бартараф этилишига ишончим комил. 

«Эл бошига кулфат тушмасин, тушса сен ҳам бир тиргаксан» деганларидай, ушбу оғир кунларда барчамизнинг умумий мақсадимиз – халқни сарсон қилган инфекцияни енгиш, ўзининг ҳам ҳам элнинг бир шахси сифатида далиллаш, ватандошига қўлини узатиш. Барча эҳтиёткорлик чораларни ўзимиздан бошлайлик. Бутун дунёни жиловлаган вирусдан биз бирлигимиз билан енгиб чиқа оламиз! Эртанги кун учун, халқ эканлигимиз учун, тотувлигимизни йўқотмай, саросимага тушмай, имкониятларимизни тўғри баҳолаб, бахтимизни қадрлай олсак, қадди баланд эл эканлигимизни яна бир марта исботлаган бўламиз. Биз биргамиз!

Зуппархон ЧОЛДОНОВ, Туркистон вилоят маслаҳати депутати, 2020-04-14, 05:10 1089
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.