26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Малака ошириш курслари маҳсули

Туркистондаги кўҳна таълим даргоҳларидан бири – СССР Олий Кенгаши депутати Шароф Ниёзов номидаги ўрта мактаб базасида 3 ҳафта мобайнида рус тили ва адабиёти фанидан малака ошириш курслари ташкил этилди. 

Замонавий ахборот технологиялари таълим тизимида ҳам кенг жорий этилмоқда. “ҚРда ўрта таълим тизимини таркибий янгилаш доирасида қозоқ тилида ўқитадиган ўрта мактабларда рус тили ва адабиёти” фанидан педагог кадрлар малакасини ошириш курсларида Туркистон минтақасидан жами 33 нафар ўқитувчи иштирок этиб, янги педагогик технологиялар билан яқиндан танишишга мушарраф бўлди. “Өрлеу” МПКМ ҲЖ ЖҚВ бўйича педагог кадрлар малакасини ошириш институтининг “Инновационные технологии и методика преподавания естественных-научных (гуманитарных) дисциплин” кафедраси катта ўқитувчиси Мирзайим Сариева томонидан янги таълим дастури (5 кунлик таълим) бўйича кенг қамровли тушунчалар берилди. 

Умумий ўрта мактабларнинг 5-7 синфлари бўйича таълимнинг янги фаол услублари, баҳолаш мезонлари, дарс конспектини тез ва қисқа ёзиш услуби, таълимнинг узоқ муддатли режаси борасида аниқ маълумотлар тақдим этилди. Курс мобайнида тингловчиларга дарс жараёнида графопроектор, компьютер ёрдамида кўргазмали қуролларни самарали қўлланиш, замонавий ахборот тизимларидан кенг фойдаланган ҳолда слайдлар орқали дарс ўтиш жараёни кўрсатилди. 

Курс сўнггида тингловчиларнинг билим даражаси аниқланиб, олинган натижалар Астана шаҳрига юборилганини таъкидлаш жоиз. Зеро, буюк Пушкин тили бугунги кунда БМТ томонидан тан олинган 6 расмий жаҳон тилларидан бири ҳисобланади. 

 

Суратда: курс тингловчилари М. Сариева билан.  

 

С. ТУРСУНМЕТОВ, 2017-06-23, 18:58 255
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.