26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жорий йилда 6000га яқин оила бошпанали бўлади

Жорий йилда Туркистон вилояти бўйича молиялаштиришнинг барча манбалари орқали 670 минг квадрат метр бошпана топшириш режалаштирилмоқда. Бу – 6000тага яқин квартира! 2020 йилнинг январь-март ойларида 111,2 минг квадрат метр уй (783та квартира) фойдаланишга берилган.

Шунингдек, ягона уй-жой сиёсатини амалга ошириш бўйича 2020 йили вилоятда 30та иншоотнинг қурилиши юритилмоқда. Йил поёнигача унинг 28таси эл эзгулигига берилади. 

Вилоят маркази – Туркистон шаҳрида давлат бюджети ҳисобидан насияга бериладиган 88та уй қурилмоқда, йил охиригача унинг 24таси эгаларига топширилади. Бундан ташқари, хусусий сармоядорлар томонидан 37та уйнинг қурилиши олиб борилмоқда, йил охиригача ундан 31таси фойдаланишга берилади. Умуман олганда, жорий йил вилоят марказида 184,01 минг квадрат метр, яъни 2592та квартира фойдаланишга берилади.

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш мақсадида қурилиш жойларида хавфсизлик чоралари кўрилган, буни вилоят ҳокимлиги қатъий назорат қилмоқда. Қурувчилар ҳам хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилмоқда, шу сабабли Туркистон шаҳрида ҳеч бир иншоотнинг қурилиши тўхтаб қолгани йўқ.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-14, 05:14 624
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.