26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЗАҲМАТКАШ АЁЛЛАРГА МАДАД

Мамлакатда жорий қилинган фавқулодда вазият пайтида ижтимоий қўлловга муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Ўрдабоши туманидаги  қатор ноҳукумат ташкилотлар вакиллари ва масжид жамоаси хайрия тадбирларини ўтказди. 

Чунончи,  туман “Фахрийлар кенгаши” жамоат бирлашмасининг ташаббуси билан майда мол қурбонликка сўйилиб, тегишли тоифадаги фуқароларга улашилди. Бундан ташқари, туман масжиди жамоаси ҳам 2 бош қорамол,  21 қоп ун, 500 дона ниқобни турмуши ночор 42та  оилага тарқатиб берди.

“Туман аёллар кенгаши” жамоат  бирлашмаси қошида тузилган “Ҳожи оналар” ҳамжамияти ташаббуси билан  қишлоқ округлари аёллар кенгашлари раислари кўмагида туманни ободонлаштириш ишларини олиб борадиган хотин-қизлар, яъни “Темирлан ободонлаштириш” ДККнинг 32 ходимасига кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат пакетлари берилди. 

Хайрия тадбирлари халқимизга хос асл хусусиятлардан бири. Шу боисдан ҳам саховатпеша, мурувватли  эл фарзандлари туфайли бу тадбир  келгусида ҳам давом этишига шак-шубҳа йўқ.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-16, 08:22 459
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.