26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Корхоналар тўхтовсиз ишламоқда

Туркистон шаҳридаги “Ақжўл” нон заводи фавқулодда вазият даврида барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда, аввалги иш тартиби бўйича фаолиятини давом эттирмоқда. Мазкур новвойхона бир кеча-кундузда 28 тонна нон маҳсулотларини тайёрлайди. Бир кунда сотувга 50000 дона нон чиқарилади.

 Корхона вилоят марказининг эҳтиёжини 80 фоиз қондирмоқда. Бу ерда 10 киши меҳнат қилади. Уларнинг ўртача маоши – 50000 тенге. Цехдаги Чехиядан келтирилган ускуналар тўлиқ автоматлаштирилган. 

Бирлашма муассиси Насиба Отаеванинг айтишича, келажакда нон маҳсулотларининг тури янада кўпайтирилади. 

Бундан ташқари, Туркистон шаҳар, Ўранғай қишлоқ округидаги тухум етиштиришга ихтисослашган “Яссы құс” ширкат хўжалиги ҳам аввалги иш тартибини сақлаб қолган. Йилига 6 миллион дона тухум етиштириладиган фабрикада 12 киши ишлайди. 2018 йилда иш бошлаган фабриканинг ҳудуди – 4 гектар. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-18, 01:12 500
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.