26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Европа сари олға

Шимкентнинг “Ўрдабаси” жамоаси бу йил ҳам Европа лигаси саралаш босқичида иштирок этади. “Ўрдабаси”нинг дастлабки рақиби “Широки Бриег” жамоаси. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 29 июнь куни Босния ва Герцоговинада ўтади. “Широки Бриег” жамоасининг сўнгги ўйинларини инобатга олсак, “Ўрдабаси”нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари юқори. 

Сабаби, бу йил шимкентлик жамоа таркибига бир қанча кучли легионер футболчилар қўшилган. Жумладан: Фонтанелло, Никита Бочаров, Преслав Йордановлар бу йил жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. 

Қолаверса, бу йил “Ўрдабаси” ички би­ринчиликни жуда яхши бошлади, ай­­ни пайтда шимкентликлар турнир жадвалида “Астана”, “Қайрат”дан сўнг учинчи ўринда бормоқда. Ҳожимуқон номидаги стадионда ёритиш мосла­маларининг ишламаслиги ва майдоннинг Европа андазаларига жавоб бермаслиги сабабли жавоб учрашуви Алматидаги марказий стадионда ўтади. 

Агар ҳамюртларимиз биринчи босқич­дан ўта олса, навбатдаги учрашув Шотландиянинг “Абердин” жамоаси билан бўлади. 

“Ўрдабаси” футболчилари аввал ҳам бу жамоа билан тўқнаш келган ва жуда оғир кечган учрашувда 2-3 ҳисобида устун келган эди. Умид қиламизки, жамоамиз ушбу босқичда яхши қатнашиб, Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олади. 

 

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-06-23, 19:08 172
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.