26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов элимизнинг барча тиббиёт ходимларига Мурожаатнома йўллади

“Қадрли дўстлар!

Мен ушбу Мурожаатимни барча даражадаги тиббиёт ходимлари, шифокорлар, ҳамширалар, санитарлар, тиббиёт муассасалари раҳбарлари, санитария соҳаси хизматчилари, университетлар ва илмий марказларнинг ходимларига – ҳозир куну тун, январь ойидан бошлаб дам олишсиз ишлаётган барча ҳамкасбларимга йўллайман.

Мен ҳаммасини тушунаман, кўпчилигимиз қаттиқ чарчадик, руҳий жиҳатдан ҳам осон бўлмаяпти. Ҳаммангиз ҳам уйга бориб, болаларни қучиб, улар қошида бўлолмаяпсизлар. Барчангиз учун бугунги аҳвол ташвишли, ранжиб юрганлар ҳам бор. Орамизда вирусни юқтириб олган ҳамкасбларимиз ҳам бор. 

Шунга қарамай, сизлар кун сайин эрта туриб, ишлашга мажбурсиз, одамларни даволаб, уларнинг ҳаётини сақлашга жон-жаҳдингиз билан ҳаракат қиляпсиз.

Сизлар одамларни пул учун, шон-шуҳрат учун эмас, кундаликдаги иш, бурчингиз бўлгани учун даволаяпсизлар, бундан бошқа чора ҳам йўқ. Мен сизлар билан фахрланаман! Мен сизларни сўзи билан эмас, ишлари билан қўллаб-қувватлаётган ватандошларимиз билан фахрланаман, улар: қарияларга озиқ-овқат билан дори-дармон етказиб, ниқоблар тикиб, зарур юклар билан учиб келаётган самолётларнинг ҳақини тўлаб, уйда онлайн концерт бериб, ҳатто уйда карантинда ўтириб қўллов кўрсатишмоқда”, – деди вазир Facebookдаги саҳифасида.

2020-04-18, 01:28 571
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.