26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ифторлик ўтказилмайди

Бу йил Туркистон вилоятида Рамазон ойида ифторлик ўтказилмайди, масжидларда эса таровеҳ намози ўқилмайди. 

Республикамизда эълон қилинган фавқулодда вазият даврида диний амалларга ўзгаришлар киритилди. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Туркистон вилояти бўйича Бош имоми Мусабек Ақтамберди минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида Бош муфти Науризбай Тағанулига асосланган ҳолда шуларни маълум қилди. 

У матбуот анжуманида ифторлик, таровеҳ намозининг ўқилиши, диний байрамга тайёргарлик, вилоятдаги диний аҳволга батафсил тўхталди.

– COVID-19 коронавирусининг пандемия деб эълон қилиниши ортидан мамлакатимизда фавқулодда вазият жорий этилди. У апрель ойининг охиригача чўзилиши туфайли Рамазон ойининг дастлабки куни, жамоат билан таровеҳ намози ўқиш, ифторлик бериш тартиби белгиланди. Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасининг Уламолар кенгаши қуйидагиларни тавсия этди: эълон қилинган фавқулодда вазият муносабати билан масжидларда таровеҳ намози вақтинча ўқилмайди. Ҳар ким ўз уйида оиласи билан ўқийди. Қаҳвахона, тамаддихоналарда тўпланмасликка чақирамиз. Ошхоналарга буюртма бериб, рўза тутганларга таомларни тарқатиб бериш, ижтимоий аҳволи ночор оилаларга озиқ-овқат тарқатиш, ифторликка сарфланадиган маблағни рўза тутганларга пуллай ҳолатда бўлиб бериш катта савоб бўлади, – деди Мусабек Ақтамберди. 

Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси мусулмон биродарларни сабрли бўлишга, ваҳимага берилмасликка, Аллоҳ Таолога дуо қилишга чақиради. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-18, 01:53 328
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.