26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ҳазрат султон'' мажмуаси янги қиёфа кашф этмоқда

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистоннинг тарихий-маданий марказини қайта янгилаш доирасида “Ҳазрат Султон” қўриқхона-музейини ривожлантириш режаси бўйича амалга оширилаётган ишларни пухталаб, масъул раҳбарларга вазифалар юклади. “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейига қарашли “Хон масжиди”, “Хон ўрдаси”, Култўбе шаҳарчаси ҳамда “Етти ота”, “Дарвоза”, “Мусалла”, “Тақия” дарвозаларини оралади.

Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига келган зиёратчилар аввал боғни оралаб ўтадилар. Бу ерда турли мевали ва манзарали дарахтлардан иборат ботаника боғи барпо этилади. Лойиҳа доирасида бажарилаётган ишлар билан танишган вилоят раҳбари ҳудудда албатта ўтов бўлиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, мақбара ҳудудида кўчманчилар урф-одат ва анъаналарини намоён этадиган Этноовул барпо қилинади.

88,7 гектарни ташкил қиладиган мақбарани муҳофаза қилиш ҳудудида маънавий сайёҳлик маркази қурилади. Бу ерда ҳудуддаги барча тарихий жойларни томоша қилиш имконияти бўлади. Умумий майдони 100 гектар бўлган майдонни оралагач, минтақа раҳбари Тўнғич Президент боғининг қурилиши билан яқиндан танишди. 

Вилоят марказининг кўкаламзорлаштирилиши келажакда бу ернинг иқлимига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Халқаро тажрибаларнинг энг яхшилари эътиборга олиниб амалга оширилаётган лойиҳа “Ҳазрат Султон” мажмуасининг имкониятларини кенгайтиради. Натижада бу ер Буюк Ипак йўли давридаги кўринишга келтирилади. Мақбарадан 700 метр масофадаги минтақанинг энг қадимги шаҳарчаси – Култўбе очиқ осмон остидаги музейга айланади.

Мавзолейнинг мемориал ва истироҳат боғи ҳудудида Абилайхан, Жўлбарисхан, Қасимхан, Жанибек, Қазибекбий ва бошқалар дафн этилган жойлар ўралиб, қисман юқорига кўтарилган. Шунингдек, мақбара ва “Етти ота” дарвозаси орасидаги тарихий кўлнинг ўйиқлари асл ҳолига келтирилиб, тарихий масжидга олиб борадиган йўл, қудуқ ва Яссавий ҳаётининг сўнгги 20 йилини ўтказган Хилватхонага олиб борадиган ўрта асрга тегишли работ ва марказий кўчалар қайта ишланмоқда.

Вилоят ҳокими муқаддас мақбара ҳудудида ўрин олган “Қошғарий” хиёбонини оралаб, Нью-Йорк зинапоясининг қурилиши билан танишди. Очиқ осмон остида тантаналар ўтказишга мўлжалланган янги ўрин Есимхан майдонида бўй кўтармоқда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-18, 04:43 428
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.