26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миртемир музейида бир кун

Элбошимиз Н. Назарбаевнинг «Ке­лажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида белгиланган вазифалар асосида Туркистоннинг Эски Иқон қишлоғидаги Миртемир музейида «Иқон ҳудудидаги тарихий жойлар» мавзусида ўқувчилар ва музей ходимлари учрашуви бўлиб ўтди. Қишлоқдаги «Иқон» мактаби ўқитувчиси Ш. Расулова раҳбарлигидаги ўқувчиларга музей шўъба мудири Э. Турсунов кўҳна Иқон тарихи ҳақида батафсил маълумот берди. 

Иқон қишлоғи яқинида жойлашган тарихи X-XV асрларни қамраб олувчи машҳур тепалик қаърида тарих тил­­симлари мужассам. Ўн саккизинчи асрда яшаган россиялик тарихчи олим П. Рыч­ков ўз тадқиқотларида Иқонда 300 га яқин хонадон мавжуд бўлиб, аҳоли деҳқончилик билан машғул эканлигини баён этади. 

Бугунги кунда қишлоқ марказидаги баландлиги 6-7 метр келадиган, ҳажми 300 метрга 225 метр тепалик ўша даврдан қолган тарихий ёдгорликдир. Қоратоғдан икки ариқда оқиб келадиган сувдан иқонликлар деҳқончилик мақсадида фойдаланиб, буғдой, тариқ, арпа, пахта етиштиришган. 

Ўша пайтдаги асосий маҳсулот – қовун бўлган. Қовун қоқи, қовун қурти тайёрламаган хонадон сийрак учраган. Сув тақчиллиги сезила бошлагач эса, оби ҳаётни кам талаб этувчи узумчилик билан шуғулланишган. Шаҳарга маҳсулотларни сопол кўзаларда олиб боришган. Идиш “мўнди” деб аталган. Бу ва бошқа маъ­лумотларни билиш истагидаги из­ла­нувчан ва қизиқувчи ўқувчи-ёшлар ушбу музей шўъба мудири Э. Турсунов ҳамда экскурсовод М. Султоновага мурожат этишлари мумкин. Зеро, она замин тарихи, аждод­ла­­­­римизнинг маданияти, салоҳияти, тарихий ишлари бугунги авлод учун ўрнак ва ибратдир. 

Суратда: Э. Турсунов ўқувчиларга та­рихдан ҳикоя қилмоқда.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-06-23, 19:09 1652
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.