26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алипбек Шарипбекули ЎСЕРБАЕВ

Туркистон вилояти аҳли, зиёлилари  оғир жудоликка учради. Умрини вилоятнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожига бағишлаган  инсон, Ўрдабоши туманининг ҳокими Алипбек Шарипбекули Ўсербаев 58 ёшдан ошган  чоғда тўсатдан  вафот этди.

Алипбек Шарипбекули 1961 йил  20 августда собиқ  Жанубий Қозоғистон вилояти, Болтакўл овулида деҳқон оиласида туғилган.

1983 йили Қозоқ кимё-технология институтини тамомлаган. Ихтисоси – химик-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1983 йили  Қарағанди асбест-цемент маҳсулотлари заводида машинистликдан бошлаган. 1983-2005 йиллари қурилиш  соҳасида меҳнат қилиб,  2007 йилдан бугунги кунга қадар Туркистон шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўлими мудири, Кентов шаҳри ҳокимининг ўринбосари, Туркистон шаҳри ҳокими, Жанубий Қозоғистон вилоят табиркорлик ва индустриявий-инновациявий ривожланиш  бошқармасининг бошлиғи,  Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Туркистон шаҳри ҳокими, Ўрдабоши тумани ҳокими лавозимларини обрў билан адо этди.

Жамиятга кўрсатган хизматлари учун Алипбек Ўсербаев бир қанча давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Алипбек Шарипбекули,  қандай масъулиятли вазифа  топширилмасин,  ўзининг ишчанлиги,  ташкилотчилиги, талабчанлиги, қолаверса,  ҳар бир ишнинг кўзини  топа биладиган ташаббускорлик фазилатлари билан вилоят ривожига  муносиб ҳисса қўшган раҳбар эди.   Шу жумладан, у Туркистон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳам муносиб  улуш қўшди. Бор умрини туғилган элига хизмат қилишга бағишлаган  эл ўғлонининг ёрқин сиймоси мангу  ёдимизда қолади.

Алипбек Шарипбекулининг вафоти муносабати билан унинг оиласи, қариндош-уруғлари ва яқинлари ҳамда  вилоят  аҳлига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор этамиз.

Ў. Шўкеев, Қ. Балабиев, Қ. Айтмухаметов, А.Турғимбеков, Ж. Аманбаев, У. Тажибаев, М. Мирзалиев, С. Қалқаманов, Б. Тажибаев, Ж. Мауленқулов, Ў. Мелдеханов, Р. Аюпов, Ж. Азретбергенов, Т. Абдиқайимули, Б. Садвахасов., 2020-04-18, 22:36 446
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.