26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миришкорлар тиним билмаяпти

Мамлакатимизда фавқулодда вазият бўлишига қарамай, вилоятимизда деҳқончилик ишлари бир дақиқа бўлса ҳам тўхтагани йўқ. Айниқса, мирзачўллик миришкорлар ҳар қарич ердан унумли фойдаланишмоқда. 

Вилоятимизнинг энг жанубий тумани бўлган Жетисай деҳқонлари иккинчи ҳосил учун уруғ қадашга киришиб кетдилар. Шулардан бири – Ш. Дилдабеков қишлоқ округида фаолият юритаётган Рамазан Хўжанов қарамоғидаги 5 гектар ернинг 2 гектарига февраль ойида эртапишар карам экиб, бугунги кунгача ҳосилнинг ҳаммасини сотиб бўлди. Унинг ўрнига эса қовун экишни бошлаб юборди. 

– Ўтган йили минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев туманимизга келганда, бир ердан икки марта ҳосил олиш бўйича топшириқ берган эди. Туманимиз иқлими икки марта ҳосил олиш учун қулай бўлгани сабабли биз топшириқни уддалаяпмиз. Деҳқон хўжаликларига давлат томонидан берилаётган ёрдамни ҳам айтиш жоиз. Ҳукуматимиз бизни қўллаб-қувватлаб турибди, шунинг учун ҳам ишимиз баракали бўлмоқда. Карамни тўлиқ йиғиштириб олиб, қовун уруғини экяпмиз. Фавқулодда вазият даврида меҳнат қилиш учун шароит яратиб бераётган вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз, – деди Рамазан Хўжахмат ўғли.

Умуман олганда, Жетисай туманида 11361 гектар майдонда плёнка остига қовун ва тарвуз экиб қўйилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-21, 03:10 616
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.