26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти карантин тартибида

Туркистон вилоятида COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 50дан ошиб кетди. Шу муносабат билан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов Вазият марказида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 18 апрель куни соат 24.00дан карантин режими жорий этилишини маълум қилди.

Яъни, шу вақтдан бошлаб қўшни минтақалар билан чегарадош санитария-назорат бекатлари иши кучайтирилади. Шаҳарлараро, туманлараро ва аҳоли манзиллари орасида қатнов чекланади, шунингдек, жамоат ва хусусий транспорт хизматлари тўхтатилади. Санитария-эпидемиология вазиятининг барқарорлиги учун жамоат жойлари ва дам олиш жойлари, истироҳат боғлари ёпилади. Озиқ-овқат ва кийим-кечак, маиший буюмлар сотиладиган бозорлар ёпилади. Бундан ташқари, шу кунгача эшик олдида, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисида ўйнаётган болаларнинг ўйин майдончаларида ўйнаши тақиқланади.

–Оилавий байрамлар, туғилган кунлар ва тўйларни ўтказиш тақиқланади. Уч кишидан ортиқ гуруҳларнинг кўчаларда ва жамоат жойларида тўпланиши ман этилади. 65 ёшдан ошган фуқаролар уйдан чиқмаслиги керак. Аҳолига фақат зарур озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш учун уйлари яқинидаги дўконлар ва дорихоналарга боришга рухсат берилади. Озиқ-овқат дўконларининг фаолияти соат 9.00 дан 20.00 гача чекланади, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари.

Аҳолининг ҳаёти учун зарур озиқ-овқат, буюмлар ва саноат корхоналари, қурилиш иншоотлари, баҳорги экиш ишларига керакли ишлаб чиқариш товарлари, материаллар, тиббиёт воситаларини ташиш учун рухсатномаси бўлган транспорт воситалари ва фуқаролар, тиббий ёрдамга муҳтож кишиларгина минтақага кириб-чиқишлари мумкин.

Таъкидлаш керакки, қурилиш соҳаси, баҳорги экин-тикин ишлари, бандликни таъминлаш йўл харитаси, тирикчиликни таъминловчи иншоотлар карантин режимига қарамай, фаолиятини тўхтатмайди.

Минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-21, 03:52 408
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.