26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – бензини энг арзон мамлакат

Қозоғистон жаҳонда бензин энг арзон бўлган мамлакатлар ўн бешталигига киради. 13 апрелдаги маълумотларга кўра, дунёда 1 литр АИ-95 маркали бензиннинг ўртача нархи 0,95 АҚШ доллари ёки 404,5 тенгени ташкил қилади. Энг арзон бензин – Венесуэла давлатида. Бу ерда АИ-95 маркали бензиннинг бир литри 1 тенгедан ҳам арзон. Эрон (0,09 АҚШ доллари ёки 39,2 тенге) ва Судан (0,14 АҚШ доллари ёки 59,6 тенге) бензин нархи энг паст бўлган мамлакатлар учталигига киради. ТОП-5 қаторида Ангола (0,28 АҚШ доллари ёки 121,4 тенге) ва Малайзия (0,29 доллар ёки 123,7 тенге) ҳам бор. Қозоғистон айни дамда бензин арзон мамлакатлар ичида 11-ўринда турибди. 13 апрелдан бошлаб мамлакатда таъкидланган маркали бензиннинг ўртача баҳоси 0,41 АҚШ доллари ёки 174 тенгени ташкил қилмоқда. Бу – МДҲ мамлакатлари орасида энг паст нархдир. 

 2020 йил март ойида Қозоғистонда АИ-92 маркали бензиннинг ўртача чакана нархи бир литри учун 155,02 тенге бўлиб, йил давомида 4 фоизга ва аввалги ойга нисбатан 0,5 фоизга ўсди. Ушбу бензиннинг энг қиммати Нур-Султан (160 тенге), Кўкшетов (158 тенге) ва Ўскемен (158 тенге)да қайд этилган. Қозоғистонда АИ-95 ва АИ-96 маркали бензиннинг ўртача чакана нархи йил давомида 2,7 фоизга –173,79 тенгегача ва жорий йилнинг февраль ойига нисбатан 0,1 фоизга ошган. Ёзги дизель ёнилғиси 0,1 фоизга арзонлашиб, бир литри 192,63 тенгени ташкил қилди. Энг қиммат дизель Кўкшетов (198 тг), Қўстанай (197) ва Атиров(196) шаҳарларида қайд этилган.

2020-04-21, 03:53 444
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.