26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2006 йилги 500 тенгенинг муомаладаги даври тугайди

Жорий йил 10 июндан бошлаб 2006 йилги 500 тенге қийматидаги қоғоз пулнинг параллел муомала даври тугайди. Буни Қозоғистон Миллий банки матбуот хизмати маълум қилди.

– Параллел муомалада бўлган даврда 2006 йил номиналидаги 500 тенге қоғоз пул қонуний тўлов воситаси бўлиб, барча тўловлар ва пул ўтказиш учун Қозоғистон Республикасида қабул қилиниши керак. 2020 йил 10 июнгача эски шаклдаги банкноталарни тўлов воситаси сифатида қабул қилишдан бош тортишга йўл қўйилмайди. Қонуний тўлов воситаси бўлган банкноталар ва тенгеларни қабул қилишдан бош тортиш Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 206-моддаси талабларининг бузилишига олиб келади.

Агар 2006 йилги эски ва янги банкноталар параллел муомалада бўлган даврда муомалада бўлган 500 тенге қоғоз пулни қабул қилиш рад этилган бўлса, тегишли чораларни кўриш учун Миллий банкнинг минтақавий бўлимига мурожаат қилиш керак.

2020 йил 10 июндан кейин (муддат тугагач):

- иккинчи даражадаги банклар параллел муомалада бўлган вақт тугаганидан кейин 12 ой ичида амалдаги банкноталарни қабул қилади ва алмаштириб беради;

- Миллий банк филиаллари қабул қилиш муддати тугагач, иккинчи даражали банклардан яна уч йил мобайнида эски шаклдаги банкноталарни қабул қилади, шунингдек, уларни янги турдаги банкноталарга алмаштиради. 2020 йил 10 июндан кейин муомалада бўлган 2006 йилги 500 тенге банкноталар қонуний тўлов воситаси бўлмайди.

Шу билан бирга, 2017 йил намунасидаги 500 тенгелик банкноталар муомалада бўлиб, уларни барча турдаги тўловлар учун, шунингдек, банк ҳисоб-рақамларига насия ва чекловсиз ўтказиш, алмаштириш учун Қозоғистон Республикаси бўйлаб номинал қийматида қабул қилиш мажбурий бўлиб қолади.

2020-04-21, 03:56 559
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.