26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокимининг ўринбосари – ҳарбий йиғинда

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов билан Туркистон шаҳар ҳокими девонининг раҳбари кўнгилли аскарлар сафига кирди. Фавқулодда вазият муносабати билан захирадаги ҳарбийларни махсус йиғинга чақириш тўғрисидаги Давлат раҳбарининг Фармонига мувофиқ, Туркистон вилоятида ҳудудий ҳарбий бўлинма ташкил қилинди. Бундан асосий мақсад – фуқароларнинг хавфсизлиги, саломатлигини ҳимоя қилиш ва таъминлашдан иборат. Ҳарбий отряд таркибига энг яхшилар танлаб олинди. Улар – собиқ десантчилар, мотоўқчилар, жанговар ва сиёсий тайёргарлик аълочилари. Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев мураккаб вазиятда махсус бўлинмага чақирилган фуқароларга муваффақият тилади.

– Ўзингизга маълумки, Давлат раҳбари Қ. Тўқаев захирадаги ҳарбийларни махсус йиғинларга чақириш тўғрисидаги қарорга қўл қўйди. Унга мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳудудий ҳарбийларини сафарбар этиш учун захирадагилар чақирилди. Шундай даврда кўнгиллилар сафига қўшилганингиз учун миннатдорчилик билдираман, – деди вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев.

Президент ташаббусини қўллаб, кўнгилли равишда сафга қўшилишни истовчи туркистонликлар кўпчиликни ташкил қилади. Вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ, минтақада мамлакатимиз Қуролли Кучларининг минтақавий ҳарбий йиғинига 230 киши чақирилди. Туркистон шаҳридаги 50 нафар ҳарбийдан иборат отрядни шаҳар ҳокими Рашид Аюпов бошқаради.

Ҳарбий бурчини ўтаган шахсларни махсус йиғинга чақиришни оммавий сафарбарлик билан чалкаштирмаслик керак. Бу йил сайин ўтиб турадиган тадбир. Барча номзодлар махсус тиббий комиссия кўригидан ўтган. Карантин режимини таъминлаш тадбирлари доирасида Қуролли Кучларнинг сафарбар этилган захирадаги аскарлари кўчаларда соқчилик қилиб, блок-постларда хизмат қилади ва дезинфекция ишларида қатнашади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-21, 03:57 348
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.