26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Имтиҳон топшириш ва диплом ишлари қандай ўтади?

ҚР Таълим ва фан вазирлиги имтиҳонларни топшириш ҳамда диплом ишларини ҳимоя қилишга доир услубий тавсияномалар тайёрлади. Унинг алгоритми қонунчилик талабларига, ТФВнинг масофадан ўқитишни уюштиришга боғлиқ буйруғига(2020 йил 1 апрелдаги 123-сонли), шунингдек, ЮНЕСКОнинг тавсияларига асосланган.

ҚР Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Мирас Дауленов ОЎЮ ректорлари билан бирга масофадан ўқитиш имтиҳонларини топшириш ва диплом ишларини ҳимоя қилиш тартибини тушунтирди.

Унинг айтишича, давлат имтиҳонларини топширишда талабаларни икки тоифага ажратиш лозим, 1, 2, 3-курс студентлари ҳамда жорий йил ўқишни тамомлайдиган битирувчилар.

Талабаларнинг биринчи тоифаси учун айтарли қийинчилик йўқ, улар сессияларини топшираверади. Бунинг 3та йўли тавсия қилинади:

* Имтиҳонни масофадан топшириш шакли;

* Фан бўйича баҳони амалдаги баҳолар асосида қўйиш;

* “I” (Incomplete) баҳосини қўйиш орқали имтиҳон топшириш муддатини чеклаш.

Бу студентларга имтиҳонни кейиш топшириш имконини беради ҳамда уларни ўқишдан четлатиш чорасидан ҳимоя қилади. 

Талабаларнинг иккинчи тоифаси – охирги курс талабалари. Агар карантин чеклови олинмаса, унда диплом ишлари масофадан ҳимоя қилинади. Студентлар диплом ишларини февраль-март ойларида олдиндан ҳимоя қилишган, яъни асосий иш бажарилган.

Мажмуавий имтиҳонларда ҳар бир ОЎЮ учта тавсиянинг бирини қўллайди.

Жорий йилда 603 435 студент имтиҳон топширади, уларнинг 142 435 нафари якуний аттестатлашга киришини таъкидлаб ўтамиз. 2020 йил 16 мартдан бошлаб фуқаровий ОЎЮ масофадан ўқитишга кўчди. Дарслар ва семинарлар онлайн тртибда ўтказилмоқда.

ҚР ТФВ матбуот хизмати, 2020-04-23, 23:09 419
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.