26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шифокорларга эътибор

Нур-Султан шаҳрининг полиция ходимлари шифокорларнинг тўсиқсиз ҳаракатини таъминлаш учун уларнинг хусусий машиналарига махсус белги ёпиштириб беришмоқда.

– Айни пайтда тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига қарши курашда олдинги қаторда келишмоқда. Одамларнинг соғлиги шифокорларнинг чақирилган жойга тез етиб келишига ҳам боғлиқ. Шу боис Нур-Султан шаҳар полиция департаменти шаҳар кўчаларида уларнинг ҳаракатини енгиллатиш учун қизил хоч туридаги “Шифокор” белгисини тарқатади, – деб маълум қилишди шаҳар полиция департаментидан.

 Ҳайдовчиларни текшириш учн шаҳарнинг бир неча нуқтасида мобил постларнинг қўйилгани маълум. Шу туфайли баъзи автомашиналар кўп ушланиб қолишяпти.

– Шундай ҳолатда шифокорлар ўз машинаси билан тўсиқсиз ўтишлари учун полиция ходимлари ушбу белгини тарқатишади. ҚР Йўл ҳаракати қоидаларида “Таниш белгилари” деган меъёр бор. Унга кўра тезкор ва махсус хизматларнинг автомашиналари, автобуслари ва мотоциклларининг Ст РК 1863-2018 миллий андазасига мувофиқ аниқ бир вазифада эканлиги аниқланади. ҚР ЙҲҚ “Таниш белгилари” бўлими талабларига кўра шифокор-ҳайдовчининг истагига кўра унинг машинаси орқасига ёки олд қисмига кўк ранг билан ажратилган оқ фондаги қизил хоч белгиси ёпиштирилади, – дейилади хабарда.

ҚозАхборот, 2020-04-23, 23:15 496
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.