26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин даврида қурилиш суръати қандай?

Туркистон шаҳрида қурилаётган иншоотлар муддатида топширилади. Шаҳарни ободонлаштириш ишлари ҳам жадвалга мувофиқ олиб борилмоқда. 

Шаҳардаги қатор қурилиш иншоотларини оралаб, ишнинг карантин режимига мос юритилишини текшириб чиққан вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шуни маълум қилди.

Шаҳар қурувчиларининг иш жойларига келиб-кетишига шароит яратилган.Тўсиқ йўқ. Масала вилоят раҳбарининг қатъий назоратида. Фақат қурувчилар иш жараёнида барча тегишли эҳтиёт чораларига амал қилишлари шарт. Шунингдек, барчаси ҳар куни тиббий текширувдан ўтади. Керак бўлса, қурилиш компаниялари қўшимча ишчи кучини жалб қилади.

–Туркистон вилоятида жорий қилинган карантин тартиби қурилиш ишларига халақит бермайди. Элдаги вазиятга қарамай, шаҳар ҳудудидаги бирорта иншоотда иш тўхтатилмайди. Хавфсизлик чораларига ҳам қатъий амал қиламиз. Инсон саломатлиги – биринчи ўринда. Ишчи кучи билан тўлиқ таъминлаб, ишдан бўшаган фуқароларни даромад манбаи билан таъминлаш учун шаҳар ҳокимлиги Нур-Султан, Алматидаги қурилишлардан озод қилинган мутахассисларни ишга чақира олади. Уларнинг минтақамизга тўсиқсиз етиб келишига ёрдам берамиз, – деди вилоят ҳокими.

Туркистон вилоятида 19 апрелдан карантин тартиби жорий қилинди. Фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиб, аҳоли орасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида қатъий чекловлар қўйилди. Аҳолига керакли озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат, қурилиш материаллари ҳамда баҳорги экин-тикин ишларига керакли ишлаб чиқариш товарлари ва маҳсулотлар, тиббиёт воситаларини ташиш учун рухсатномага эга автомашиналар ва фуқаролар ҳамда тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларгина вилоят ҳудудига кириб-чиқишлари мумкин.

Минтақада қурилиш соҳаси, баҳорги экин-тикин мавсуми, иш билан таъминлаш йўл харитаси, тирикчиликни таъминлаш иншоотлари карантин тартибига қарамай фаолиятини давом эттираверади. Карантин даврида Туркистон шаҳридаги 35та қурилиш иншоотида 4 мингдан зиёд ишчи бир сменада меҳнат қилмоқда. Барчаси маҳаллий фуқаролар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-23, 23:32 477
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.