26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Овулим – олтин бешигим!

Ҳозирги давр – бирлигимиз синаладиган вақт. Зеро, бутун дунё аҳли оғир иллат билан курашиб келмоқда. Республикамизда эълон қилинган фавқулодда вазиятда ҳеч биримиз уйдан чиқмаслигимиз керак. Кўзга кўринмайдиган вирусни кўринмасдангина енгишимизни тушуниб олдик.

Барчамиз қишлоқда туғилиб, тупроқ чангитиб ўсдик. #Үйдебол челленжи доирасида туғилган юртга нисбатан ватанпарварлик туйғусини уйғотиш ва гўзал табиатимизни тарғиб қилиш мақсадида Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси томонидан #Овулимолтинбешигим танлови уюштирилмоқда.

Танловда республикамизнинг истаган фуқароси қатнашиши мумкин. Бунинг учун ўз қишлоғининг хушманзара табиати ва гўзал кўринишини суратга ёки видеога тушириб, қишлоғи тўғрисида сурат-матн юбориши керак. Унда қишлоқ табиати, ҳаётига алоҳида эътибор қаратилиши зарур.

Мақола ижтимоий тармоқда (фейсбук, инстаграм) #Ауылым_алтын_тұғырым, #Түркістаноблысы_Қоғамдық_даму_басқармасы, #Biz_birgemiz хэштеглари билан эълон қилиниши шарт.

Ҳакамлар ҳайъати махсус мутахассислар ва ижтимоий тармоқ фаолларидан тузилади.

Танлов муддати: жорий йилнинг 24 апрель – 14 май оралиғи.

Барчангизни танловда иштирок этишга чақирамиз! Биз биргамиз!

2020-04-25, 03:46 598
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.