26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар билан бирга

Юртимизда эълон қилинган фавқулодда ҳолат муносабати билан кундалик ҳаётимизга бир неча чекловлар қўйилди. Улардан энг улкани – ҳам жамият учун, ҳам ўзимиз учун ўта муҳим – уйда бўлиш.

Албатта, тирикчилиги атроф-муҳит билан боғланган биз учун бу осонга тушаётгани йўқ. Айниқса, уйдаги кичкина фарзандларимизга руҳан қийин бўлмоқда. Бироқ бу бизнинг келажагимиз ва яқин қариндошларимизнинг хавфсизлиги учун кўрилаётган хавфсизлик чораларидир. Шундай пайтда уй ичида, ўғил-қизларимизнинг орасида ўтириб, ўзимиз ва фарзандларимизнинг қобилиятини ривожлантириб, уни кўпчиликка ибрат сифатида кўрсатиш учун катта имконият юзага келди.

Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси уйда ўтирган ота-оналар учун алоҳида танлов эълон қилади.

Бунинг учун сиз ўз уйингизда ўғил-қизларингиз билан бирга бўш вақтдан самарали фойдаланиш мақсадида кўпчиликка уй шароитида ясашга бўладиган лайфхакларни тақдим этишингиз керак.

Оилангиз билан бирга машқлар бажариб ёки бирга санъатингизни намойиш этиб, уни 1-3 дақиқали видеотасмага тушириб, ўз ижтимоий саҳифаларингизда #Балалармен_бірге, #Түркістаноблысы_Қоғамдық_даму_басқармасы, #Biz_birgemiz хештэги орқали эълон қилиш керак.

Видеонинг мазмунини ўзингиз ва ўғил-қизларингизнинг қобилиятларига қараб истаган форматларда тушириш мумкин.

Танлов жорий йил 24 апрель –14 май оралиғида ўтади. 

Энг муҳими, ушбу даврда уйда ўтирган ўғил-қизларимизни вақтидан самарали фойдаланиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилишга даъват этиш. Ғолиблар ижтимоий тараққиёт бошқармаси томонидан эсдалик дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Шундай экан, барча ота-оналарни мазкур танловда иштирок этишга чақирамиз! Биз биргамиз!

2020-04-25, 03:47 776
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.