26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёнғиндан қутқарилди

Туркистонлик  кўнгилли ҳарбийлар мудҳиш воқеанинг олдини олишга муваффақ бўлишди.

Ефрейтор  Шоҳруҳ Жўрабеков, оддий аскар Мақсат Жуманазаров ҳамда Туркистон шаҳар полиция бошқармасининг маҳаллий полиция ходими, участка полиция инспектори, полиция лейтенанти Мархабай Адилбек  Туркистон шаҳар “Ўтрор” кичик туманидаги уйларнинг бирида юз берган ёнғинда уч нафар фуқарони қутқариб қолишди.

...Кўп қаватли ҳовлиларни оралаб юрган соқчилик хизмати ходимлари ёрдамга чақирган товушни эшитишди. Югуриб борган ҳарбийлар уйда юз берган ёнғинга гувоҳ бўлиб, у ердан  икки қария ва унинг қизини қутқаришган. “Тез ёрдам” чақириб, уларга тиббий хизмат кўрсатилишига ёрдамлашишган. Қувонарлиси, уй эгаларига зарар етмади.

Маълум бўлишича, ёнғин газда қаттиқ қизиб кетган ёғдан чиққан.

Кўнгилли ҳарбийларнинг вазифаси – аҳоли хавфсизлиги ва саломатлигини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш. Айтиш жоизки, ҳарбий таркиб сафига энг муносиблар танлаб олинган. Улар – собиқ десантчилар,  мотоўқчилар, жанговар ҳамда сиёсий тайёргарлик аълочилари.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-25, 03:52 329
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.